Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун мамлакатнинг бешта шаҳри — Москва, Екатеринбург, Новосибирск, Петербург, Қозонда рус тилини ўргатувчи бепул курслар очилди. Бу ҳақда «Мир24» хабар берди.
Хабарда айтилишича, курсларда қоидалар худди Россия мактабларидагидек, фақат махсус чет элликлар учун бир мунча соддалаштирилган бўлиб, 72 соат давомида ўқитилади. «Россияда 1,5 миллион ўзбекистонлик мигрантлар ишлайди, аммо рус тилини бешдан бири тушунади холос, ахир тил билиш яхши иш жойи ва маош гаровидир», — деб таъкидланган хабарда.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги етакчи мутахассиси Машраб Мадраҳимовнинг айтишича, Ўзбекистон фуқаролари учун бу курслар бепул. Давлат тўлайди, чунки фуқаро малакали мутахассис бўлишидан манфаатдор.
Аввалроқ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юқоридаги бешта шаҳарда рус тили, ўз касби бўйича малака ошириш, янги касб ўрганиш йўналишлар бўйича 1 ойлик (72 соатлик) ва 2 ойлик (144 соатлик) ўқув курслари ташкил этилишини маълум қилганди. Шунингдек, Россияда ўзбек мигрантлари учун касб ва тил ўргатиш тўгараклари йўлга қўйилиши билдирилган.
Изоҳ (0)