«Реал» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, унинг ўнг оёқ мушаклари шикастланган. Норвегиялик футболчининг тикланиш вақти ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Мадрид клуби Мартин Эдегорни 2015 йилда «Стрёмсгодсет»дан (Норвегия) сотиб олган. Ўтган мавсумда у «Реал Сосьедад» сафида ижарада ҳаракат қилиб, Ла Лиганинг 31 ўйинида 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. 2020/2021 йилги мавсумда эса ярим ҳимоячи Испания чемпионатнинг 3 та учрашувида иштирок этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)