Бокс бўйича WBA Super, WBO, IBF ва IBO йўналишларида Жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (23-1-0, 21 КО) ва болгариялик боксчи Кубрат Пулев (28-1-0, 14 КО) ўртасидаги жанг санаси расман тасдиқланди.
Унга кўра, жанг 12 декабрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда DAZN компанияси маълум қилди.
Пулев IBF камари учун биринчи рақамли даъвогар ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Кубрат Пулев ўртасидаги жанг бунга қадар икки бор қолдирилганди. Бир сафар жангнинг ўтказилишига болгариялик спортчининг жароҳати тўсқинлик қилган бўлса, 2020 йилги жанг коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди.
Жошуа сўнгги жангини 2019 йилнинг декабрида Энди Руисга қарши ўтказган. Реванш жангида британиялик боксчи чемпионлик унвонини қайтариб олганди.
Изоҳ (0)