Италиялик иммунолог Антонелла Виола Португалия терма жамоаси ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танқид қилди.
«Айнан мана шундай хатти-ҳаракатлардан қочиш керак. Шаҳарларни айланиб юрар эканмиз, клублар олдидаги йиғилишлар ва одамларнинг бир-бири билан суҳбатлашаётганига гувоҳ бўламиз. Футболчилар эҳтимол, ўзини ҳимояланган деб ҳисоблар. Аммо улар нотўғри фикрда. Ушбу тест сизда ҳозирда вирус йўқлигини билдиради. Бу бир неча соат давомида юқтирилмаслигингизни англатмайди. Шундай экан ҳатто ёлғиз қолганингиз ва соғлом муҳитда бўлсангиз ҳам ҳар доим тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш керак. Ҳатто столда атрофида ҳам», — деб иммунологнинг сўзларини келтиради Calciomercato.
Аввалроқ 35 ёшли ҳужумчида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, португалиялик касалликни аломатларсиз ўтказмоқда ва ўзини яхши ҳис этмоқда.
Қайд этиш жоиз, касаллик аниқлангунига қадар Роналду Португалия терма жамоаси вакиллари билан кечки овқатда қатнашганди.
Маълумот учун, Роналду 2018 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсумда 35 ёшли ҳужумчи Италия чемпионатининг иккита учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол урди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Мавзуга доир:
- Коронавирусга чалинган Криштиану Роналду «Барселона»га қарши ўйинда иштирок этиши учун қандай шартлар бажарилиши кераклиги маълум бўлди
- Тибо Куртуа: Роналду — бу куч ва тезлик, Месси ундан бироз иқтидорлироқ
- Жеррард, Пеле, Роналду. Футбол тарихида ортиқча баҳо бериб юборилган футболчилар рейтинги тузилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)