Барча мураккаб ҳисоблари сервер қурилмаларида амалга ошириладиган стриминг ўйин сервисларининг пайдо бўлиши кўплаб қулайликларни юзага келтирди. Хусусан, Doom Eternal ўйинини музлаткич орқали ўйнаш имконияти пайдо бўлди, деб ёзади IXBT.
Оддий музлаткичдан бу каби мақсадларда фойдаланишнинг имкони йўқ — катта экран ва Android базасида ишлайдиган дастурий таъминот керак, бироқ мазкур ҳолат барибир қизиқарли. Тез орада шу турдаги ўйинларни домофон ёки бирор «ақлли» соатларда ҳам ўйнаш мумкин бўлади — фақатгина жойстик уланадиган жой ва қўшимча дастурларни ўрнатиш имконияти бўлса бўлгани.
Мазкур ҳолатда Samsung Family Hub’га Xbox мобил дастури ўрнатилган, қолгани замонавий техниканинг иши — хCloud ва Xbox Game Pass Ultimate сервислари. Эътиборли жиҳати, музлаткичга Xbox’нинг ўзини ўйин «контроллери» уланган.
Аввалроқ Reddit тармоғи фойдаланувчиси картошкадан олинган электр энергиясидан фойдаланиб, калкуляторда Dооm ўйинини ишга туширган эди.
Мавзуга доир: Хакер Cанон принтерида Dооm ўйинини ўйнади
Изоҳ (0)