Zeiss компанияси 37 мегапикселли матрицага эга камера ишлаб чиқарди. Нархи 6000 доллар атрофида бўлиши кутилаётган фотоаппарат учун аллақачон буюртма қабул қилиш бошланган, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Камера 35 миллиметрли фокус оралиғига эга объектив ва f/2 апертурадан иборат. Диафрагма назорати, «затвор» ва ёруғликка сезувчанлик тезлиги корпусдаги учта ҳалқа орқали амалга оширилади.
4,3 дюймли сенсор экранда Android’нинг махсус версиясини кўриш мумкин бўлади.
Шунингдек, камерада суратларни қайта ишлаш учун Adobe Lightroom дастури, интерфейслардан Wi-Fi ва USB-C мавжуд. Камера ичига 512 Гб хотира ўрнатилган.
Zeiss ЗХ1’нинг барча таркибий қисмлари қиммат экани камера нархига таъсир этмай қолмаган.
Изоҳ (0)