Xiaomi компанияси арзон нархдаги Redmi Smart TV А32 телевизорларини тақдим этди. Бу ҳақда GizmoChina хабар берди.
Янги маҳсулот Smart TV А сериясидаги энг арзон телевизор дея баҳоланмоқда. Қурилма 32 дюймли экранга эга бўлиб, у тасвир сифатини ошириш технологиясига эга. Шунингдек, телевизор 64 битли А53 чип, 1 гигабайт оператив ва 8 гигабайт ички хотирага эга.
Redmi Smart TV А32 Мali-450 график процессори ҳамда MIUI for ТV 3.0. операцион тизимига мўлжалланган янги интерфейсни ўз ичига олган. Бундан ташқари, моделда XiaoAI 3.0. овозли ёрдамчи ҳам мавжуд.
Таъкидланишича, янги телевизор Хитой бозори учун JD сайтида мавжуд. Қурилманинг жаҳон бозорига қачондан бошлаб чиқарилиши ҳозирча номаълум. Телевизор нархи 799 юанни, яъни 118 долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)