Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева Болалар омбудсмани Алия Юнусова билан Сардоба ҳалокатидан жабр кўрган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани «Беш юз» қишлоғига бориб, вазиятни ўрганди. Бу ҳақда Хўжаева ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

«Бугун Болалар омбудсмани Алия Юнусова билан билан биргаликда Сардобага бордик. Оқолтин туманининг ‘Беш юз’ номли қишлоғидаги аҳволини ўргандик. Расмларни кўриб ўзларинг хулоса чиқараверинглар! Аҳоли билан гаплашганда кўп нарсалар аниқланди, зўравон ва ўзбошимча Бахтиёр Холқўзиев — Оқсоқоллар кенгаши раисининг қилиқлари-ю ва солиқчиларнинг ўйинлари. А.Бурхонов (Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — таҳр.) агентлигига иш шу ерда бошидан ошиб етибди экан, чунки у раҳбарлар ўз билганидан қолмасдан, уй жойларни тақсимлашда биринчи галда қариндош уруғларига, Озода Нурсаидовадан ҳам квартирани, муҳтож бўлмаган қизига олиб берган. Халқ депутатларидан ҳам, жуда норози! Албатта, биз кўрганларимизни қоғозга тушириб керакли жойларга тақдим этамиз, аммо барибир битта савол қийнайди, қачон айрим раҳбарларга инсоф кирар экан?», — деб ёзади Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори.

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Фото: Facebook / Сайёра Хўжаева

Аввалроқ тадбиркор ва блогер Азиза Умарова ўзининг Telegram’даги саҳифасида «Сардоба харобаларида» номли пост қолдириб, унда Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» маҳалласида илгари молхона, омборхона бўлган жой энди бир оила учун бошпанага айланганини ёзган эди.

Эслатиб ўтамиз, июль охирларида Бош прокуратура «Сардоба иши» доирасида тўққиз киши қамоққа олинганини маълум қилган эди. Сардоба сув омбори 2010—2017 йилларда қурилган бўлиб, лойиҳага буюртмачи сифатида «Сирдарё сув қурилиш инвест» ДУК (Сув хўжалиги вазирлиги), бош лойиҳачи — «УзГИП» МЧЖ, бош пудратчи — «Ўзтемир йўлқурилишмонтаж» УК («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ) танланган.

Қайд этишларича, сув омбори қурилишига давлат бюджетидан 1,2 триллион сўм сарфланган. Сув омборидан фойдаланиш «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига қарашли «Сардоба сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси» томонидан амалга оширилган.