Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) Coca-Cola Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, «Насаф» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ойнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Абдухолиқов ўтган ойда Суперлиганинг 4 ўйинида бешта гол уришга муваффақ бўлди.
Қаршиликлар форварди ушбу ном учун курашда ОКМК ярим ҳимоячиси Элгужа Григалашвили ва «Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни ортда қолдирди.
Аввалроқ «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлганди.
Мавзуга доир: Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Шунингдек, ПФЛ ойнинг энг чиройли гол муаллифи сифатида «Андижон» футболчиси Абдулло Олимовни эътироф этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)