«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти Англия Премьер Лигасида сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди.
Анчелотти қўл остидаги «Эвертон» сентябрь ойида учта ўйин ўтказди ва уларнинг учтасида ғалаба қозонди. «Ирислар» «Тоттенҳэм» (1:0), «Вест Бромвич» (5:2) ва «Кристал Пэлас» (2:1) каби жамоалар билан баҳс юритиб, уларнинг барчасини таслим этди.
Congratulations, @MrAncelotti 🥳
— Premier League (@premierleague) October 9, 2020
The @Everton boss is your @BarclaysFooty Manager of the Month for September#PLAwards pic.twitter.com/RKoZ80hOGq
Италиялик мутахассис бошқарувидаги жамоа 4-турдан кейин 12 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Ойнинг энг яхши мураббийи номига шунингдек, Юрген Клопп («Ливерпуль», 3 ўйинда 9 очко), Брендан Рожерс («Лестер», 3 ўйинда 9 очко) ва Дин Смит («Астон Вилла», 2 ўйинда 6 очко) каби мутахассислар даъвогарлик қилганди.
Премьер Лигада сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ҳам «Эвертон» вакилига насиб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)