UFC 2020 йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган мусобақалар рўйхатини маълум қилди.
Ноябрь ойида промоушен жами саккизда мусобақа ўтказади: битта рақамли мусобақа, тўртта Fight Night турнири ва учта Дэйна Уайт номи остида «Даъвогарлар серияси».
Маълумот учун, «Дэйна Уайт даъвогарлар серияси» ғолиблари UFC билан шартнома имзолаш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мазкур мусобақаларнинг ҳозирча фақат биттасида кечанинг марказий жанги маълум. 2 ноябрь куни Лас-Вегасда ўтадиган UFC кечасида ўрта вазн вакиллари Юрая Ҳолл ва Андерсон Сильва ўзаро тўқнаш келади.
UFC’нинг ноябрь ойидаги мусобақалари жадвали:
- 2 ноябрь — UFC Fight Night: Ҳолл — Сильва
- 6 ноябрь — «Дэйна Уайт даъвогарлар серияси» 8
- 9 ноябрь — UFC Fight Night
- 12 ноябрь — «Дэйна Уайт даъвогарлар серияси» 9
- 16 ноябрь — UFC Fight Night
- 19 ноябрь — «Дэйна Уайт даъвогарлар серияси» 10
- 23 ноябрь — UFC 255
- 30 ноябрь — UFC Fight Night.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)