• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда COVID-19’ни даволаш учун ишлатилаётган «Ремдесивир» ва гриппга қарши «Инфлювак» вакцинасининг чакана нархлари маълум қилинди

    Монополияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълум қилишича, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда вирусга қарши «Ремдесивир» дориси ва гриппга қарши «Инфлювак» вакцинасининг жиддий тақчиллиги кузатилмоқда. Мазкур дори воситаларининг нархи мос равишда 1,8 миллион сўм ва 250 минг сўмгача кўтарилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Агентлик дори воситалари ва тиббий буюмларни сотадиган улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг нархларни давлат томонидан шакллантириш тартибига амал қилиши устидан тизимли назорат олиб бормоқда. Гап чегаравий савдо устамалари ҳақида кетмоқда. Дорихоналар сотилаётган дориларга улар харид қилинадиган улгуржи нархнинг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида устама белгилаши мумкин. Ўз навбатида, улгуржи савдо компаниялари дориларнинг базавий нархи, яъни импорт қилинган ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори нархининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда устама белгилаш ҳуқуқига эга.

    2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 11 та импорт қилувчи компания Ўзбекистонга COVID-19’ни даволашда ишлатилаётган 56109 қути вирусга қарши «Ремдесивир» дорисини импорт қилган. Дориларнинг умумий қиймати икки миллион доллардан ошган.

    Агентликнинг ҳисоб-китобига кўра, мазкур дорининг энг паст чакана нархи 457 минг сўмни ташкил қилиши керак, энг баланд нарх эса 3,83 миллион сўмга тенг бўлиши керак. Ўртача чакана нарх эса 1,066 миллион сўмни ташкил этиши лозим.

    Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

    Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

    «Мазкур фарқ маҳаллий импортчилар томонидан декларация қилинган турли нархлар билан изоҳланади, шунингдек, ишлаб чиқарувчи давлатга боғлиқ», — дейилади агентлик хабарида.

    Таъкидланишича, энг юқори импорт нархи Pharmhealth компаниясида кузатилган бўлиб, Грузияда ишлаб чиқарилган «Ремдесивир» дорисининг бир қутиси 270 доллардан олиб келинган. Энг паст импорт нархи эса Serene Pharma компаниясида бўлган — Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Ремдак» препаратининг бир қутиси 45 доллардан импорт қилинган.

    Мазкур давр мобайнида Нидерландияда ишлаб чиқарилган гриппга қарши «Инфлювак» вакцинасининг қиймати тахминан 800 минг доллар бўлган 155490 қутиси иккита импорт қилувчи компания томонидан Ўзбекистонга олиб келинган.

    Вакцинанинг энг паст чакана нархи 69 минг сўмдан ошмаслиги керак, энг баланд нарх эса 102 минг сўм бўлиши керак. Ўртача чакана нарх эса 86 минг сўмни ташкил қилади. Энг баланд нарх тўрт валентли вакцинада кузатилган, энг паст нарх эса уч валентли вакцинага тўғри келган.

    Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

    Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

    Агентлик дори воситаларининг чегаравий чакана нархларини ҳисоб-китоб қилишда, улгуржи омборлардаги дори воситалари қолдиқларини ва келгуси импорт прогнозларини ўрганишда давом этади, шунингдек, нархларнинг ошиб кетишига қарши кураш бўйича чоралар кўради.

    Агентликнинг таъкидлашича, дорихоналар томонидан лицензия талаблари ва шартларини, шу жумладан дори воситалари нархларини шакллантириш тартибини тизимли равишда (бир йил давомида икки марта ва ундан ортиқ) бузиш қўпол қоидабузарлик ҳисобланади ва лицензия бекор қилиниши учун асос бўлиши мумкин.

    Агентлик истеъмолчиларни дори воситаларининг қиммат нархларда сотилиши ҳолатлари ҳақида 1159 ишонч телефонига ва агентликнинг +998712074600 ягона рақамига хабар беришга чақирмоқда.

    Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда COVID-19 касаллигига чалинган беморларни даволашда «Ремдесивир» ва «Фавипиравир» дори воситаларидан фойдаланилаётганини маълум қилганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳозирга қадар касалликнинг бошланғич босқичидаги беморлар учун 17 минг нафар беморга мўлжалланган 17 минг дона «Фавипиравир» ва оғир ҳолатдаги 2500 нафар беморга мўлжалланган 15 минг дона «Ремдесивир» дори воситаси даволаш муассасаларига бепул етказиб берилган.

    09.10.2020, 06:50   Изоҳ (0)   62370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўртача тараққиётга эришди — АҚШ Меҳнат вазирлиги

    09.10.2020, 06:18

    Комил Алламжонов ўзининг бизнеси ҳақидаги суриштирувга муносабат билдирди

    08.10.2020, 23:35

    Хориждан божхона тўловларисиз «посилка» юборишнинг максимал миқдори 1000 доллардан 200 долларгача туширилиши мумкин

    08.10.2020, 23:11

    Канада компанияси Бухородаги газ конларига 1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади

    08.10.2020, 22:57

    Фуқароларни Кореяда ишлашга жўнатишни ваъда қилган агентликдан жабр кўрганларнинг пулларини қайтариш бошланди

    08.10.2020, 21:56

    Гулистондаги коронавирус марказида юз берган портлашнинг тахминий сабаби маълум қилинди

    08.10.2020, 21:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.