Самарқанд вилоятида товуқ гўштидан кабоб истеъмол қилган 15 нафар шахс заҳарланди, дея хабар бермоқда Postda.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 5 октябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс «метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш» ташхиси билан мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, шу куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган О.Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб таомини тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 нафар оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари, онаси, келинойиси, жиянлари ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган 5 нафар усталар истеъмол қилган. Бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.
Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда тегишли соҳа ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда туғилган кун тортидан 8 киши, Қашқадарёда овқатдан 65 нафар ишчи заҳарлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)