Uzbekistan Airways ижтимоий масофага амал қилиш, ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш мақсадида қўл юклари ташувига чекловлар ўрнатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда, самолёт салонига фақатгина парвоз вақтида зарур бўладиган аёллар сумкаси, портфел, ноутбук, болалар ашёлари солинган сумкани олиб кириш мумкин. Бошқа нарсалар эса қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши лозим.
«Фойдаланилмайдиган қўл юки бепул ташиш мумкин бўлган багажга қўшилади. Яъни белгиланган 8 килограмм қўл юкидан фақатгина 2 килограммни салонга олиб кириш мумкин. Қолган 6 килограмм эса багаж учун рухсат берилган юк миқдорига бепул қўшилади», — дея аниқлик киритган компания.
Изоҳ (0)