• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пандемия оқибатида юзага келган инқироз Ўзбекистонда 20 йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта камбағаллик даражасини оширди — Жаҳон банки

    Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган глобал иқтисодий таназзулга қарамасдан, Ўзбекистон 2020 йилда иқтисодий ўсишни намойиш этадиган Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги иккита давлатдан бири бўлиши прогноз қилинмоқда. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда Жаҳон банки минтақавий иқтисодий таҳлилининг 7 октябрь куни эълон қилинган нашрида айтилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жаҳон банкининг таъкидлашича, коронавирус (COVID-19) пандемияси Совет Иттифоқи парчаланишидан сўнг тикланган Ўзбекистон иқтисодиёти дуч келган энг оғир инқироз бўлди. Бу ҳолат мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишига салбий таъсир кўрсатди ва фуқароларнинг бандлиги, фаровонлиги ва даромадларининг пасайишига олиб келди.

    2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМ ўсиши деярли нолга тенг бўлди, 2019 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 5,8 фоизни ташкил этган эди. Шу даврда асосий капиталга инвестициялар 12,8 фоизга камайди. Ишсизлик даражаси 2020 йилнинг биринчи чорагидаги 9,4 фоиздан иккинчи чоракда 15 фоизгача кескин кўтарилди.

    «Бозор ислоҳотлари иқтисодиётда ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва хусусий секторни ривожлантириш учун рағбатлантиришни кучайтиргани сабабли Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозлар ижобий бўлиб қолмоқда. 2020 йил учинчи чорагида карантиннинг бекор қилиниши, қишлоқ хўжалигида барқарор ишлаб чиқариш ва пул ўтказмаларининг қисман тикланиши 2020 йилнинг иккинчи ярмида биринчи ярим йилга нисбатан кучлироқ иқтисодий фаолликка олиб келади», — дейилади баёнотда.

    ЯИМнинг йиллик ўсиши бу йил 0,4 фоиздан 0,8 фоизгача, бўлиши кутилмоқда. Бу 2019 йилги кўрсаткич — 5,6 фоизга нисбатан сезиларли даражада паст. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Тожикистон 2020 йилда ЯИМнинг ижобий ўсишини кутаётган Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги 23 давлат орасида ягона давлатларга айланади. Мамлакат бўйлаб карантин қайта киритилмаса, 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоиздан 5,0 фоизгача бўлиши прогноз қилинмоқда.

    Жаҳон банкининг таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берди. Биринчи ярим йилликда пул ўтказмалари 19 фоизга камайганига қарамай, ижтимоий трансферларнинг 17 фоизга кўпайиши ва 2020 йил февралидан энг кам иш ҳақининг 10 фоизга ўсиши хусусий истеъмолни сақлаб қолишга ёрдам берди.

    Пул ўтказмаларининг қисқариши ва ташқи савдо дефицитининг кенгайиши тўлов баланси жорий ҳисобининг дефицитини 2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМнинг 7,7 фоизига етказди. Жаҳон таъминот занжиридаги узилишлар ва йирик маҳсулотлар нархларининг пасайиши туфайли шу даврда экспорт 22,6 фоизга камайди (табиий газ, металлар). Чет давлатларда олиб келинадиган машина, ускуналар ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмининг кескин пасайиши туфайли импорт 15 фоизга камайди.

    Давлат бюджетига тушумларнинг кам йиғилиши ва инқирозга қарши катта харажатлар 2020 йил биринчи ярмида бюджет камомади ЯИМнинг 5 фоизгача ўсишига олиб келди. Ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизи соғлиқни сақлаш соҳасига қўшимча харажатлар, кам таъминланганлар учун пул ўтказмаларининг кўпайтирилиши, жамоат ишларининг кенгайиши ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилди. Олтин экспортининг кўпайиши натижасида тушумнинг кучли ўсишига қарамай, заиф иқтисодий шароитлар ва солиқларни кечиктириш натижасида ЯИМ улуши сифатида ҳисобланадиган давлат даромадларининг йилига икки фоизга пасайиши кузатилди.

    «Пандемия натижасида юзага келган инқироз Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсишини 2020 йилда деярли тўхтатиб қўйди ва йигирма йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта қашшоқлик даражасини оширди. Пандемиянинг иқтисодий, ижтимоий ва аҳоли соғлиғига таъсирини юмшатиш учун ҳукумат бир қатор инқирозга қарши чоралар кўрди. Мавжуд синовлар ва қийинчиликларга қарамай, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришиш ва фуқароларнинг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида мамлакат раҳбарияти иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида ислоҳотларни давом эттиришни қатъий ният қилганлигини тасдиқлади. Пандемия тугагандан сўнг, иқтисодий тикланишни таъминлаш ва уни яна-да барқарор ва инклюзив қилиш жуда муҳимдир», — деган Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

    Ўрта муддатли истиқболда инфляция секинлашади, аммо нархларни янада ислоҳ қилиш натижасида юқори даражада сақланиб қолади. Пул ўтказмаларининг тикланиши ва савдо дефицитининг пасайиши туфайли тўлов балансининг жорий ҳисобот дефицити 2020 йилда ЯИМнинг 6 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Ўрта муддатли истиқболда у тахминан бир хил бўлиб қолади, чунки пандемия тугагандан сўнг машиналар, ускуналар ва ярим тайёр маҳсулотлар импортининг ўсиши тикланади. Ушбу дефицитни давлат қарзларини кўпайтириш ва чет эл инвестицияларининг босқичма-босқич кўпайиши ҳисобига молиялаштириш кутилмоқда.

    2020 йилда ЯИМнинг 7,5 фоиз миқдорида прогноз қилинадиган давлат бюджети тақчиллиги инқирозга қарши харажатларни босқичма-босқич қисқартириш ва давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш оқибатида 2021−2022 йилларда камаяди. Ўрта муддатли истиқболда давлат бюджети тақчиллигининг камайиши прогноз қилинмоқда.

    2020 йилда ва кейинги ўрта муддатли истиқболда дефицит асосан ташқи қарзларни кўпайтириш ҳисобига молиялаштирилади. 2020 йилда ташқи давлат қарзи ЯИМнинг 34,7 фоизигача кўтарилиши тахмин қилинмоқда. Гарчи у 2017 йилдан бери ЯИМга нисбатан фоизда кўпайган бўлсада, ўрта муддатли истиқболда барқарорлашиши кутилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ҳукумати инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни икки босқичда тиклаш дастурини тасдиқлади
    • Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича 2021 йил прогнозини пасайтирди
    • Осиё тараққиёт банки 2020 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 0,5 фоизгача пасайишини прогноз қилди

    08.10.2020, 11:30   Изоҳ (0)   16163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Академик Турсунбой Рашидов 86 ёшида вафот этди

    08.10.2020, 10:56

    «Гулжаҳон Йўлдошева ишига фуқаронинг ўлими сабаб бўлган бўлса, бошқа ҳудудлардан тушаётган бу борадаги мурожаатларни ҳам ўрганиш керак» – Акмал Бурҳонов

    08.10.2020, 10:24

    «Биз ҳокимларни сайлаш тизимига ўтишимиз керак» — Шерзод Кудбиев

    08.10.2020, 09:47

    Ўзбекистонда «домком» ва кўчабошиларга коммунал хизматлар бўйича компенсация пулларини тўлаб бериш режалаштирилмоқда

    08.10.2020, 09:31

    Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чекловлар ўрнатди

    08.10.2020, 09:16

    Қамашиликлар Шерали Санаевни Миришкор туманига зарбоп тўн билан кузатди

    08.10.2020, 08:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.