• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?

    Элдор Шомуродовнинг «Женоа»га ўтиши нафақат ўзбек, балки рус футбол жамоатчилигини ҳам яхшигина ларзага келтира олди. Боиси одатда бундай трансферлар қарама-қарши йўналишда амалга ошириларди. Яна бир алоҳида жиҳат шундаки, «Женоа» ўн йил ичида бирор футболчининг трансфери учун бунча маблағ сарфламаганди, фақатгина бир-икки миллионлик харидларни амалга ошириб келаётганди, холос. Соддагина (гарчи бу борада Элдорнинг олдига тушиб бўлмаса ҳам инсоний фазилатлар назарда тутилмаяпти) унчалик машҳур бўлмаган, осиёлик футболчи учун 8–9 миллион сарфланиши – бу жуда баланд кўтарилишдир. Клуб тарихида Шомуродовдан қимматроқ фақат бир хорижлик ҳужумчи бўлган – Диего Милито.

    Элдор трансфери кўп сонли келишувлар оқимида йўқолиб қолмайди. Чунки нархнинг ўзи ҳам бунга йўл қўймайди. Gazetta dello Sport аллақачон Шомуродов билан Кшиштоф Пионтекнинг (футболчи «Женоа»дан «Милан»га йўл олганди) тақдири такрорлаши мумкинлиги ҳақида ёзди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, боз устига Элдорнинг нархи ҳам икки баравар қимматроқдир. Демак, қуйида Шомуродов Италияда яна нималарга дуч келиши мумкинлиги ҳақида фикр юритилади.

    «Женоа» ҳимоявий ўйин кўрсатади, ҳужумчилар ўз дарвозасига қадар ҳимояланади. Элдор кўп ишлашига тўғри келади

    «Женоа» устози Роландо Маран бурчак зарбаларида ҳимояланиш мавзуси бўйича мураббийлик дипломини ҳимоя қилган. Шуни ҳисобга олиб, ундан совуқ ва ҳимоявий ўйинни кутиш мантиқан тўғри бўлади.

    Фото: Lapresse

    Фото: Lapresse

    Маран ўйинни блокламайди, балки уни шу даражада соддалаштирадики, қолган жиҳатлар ўзидан ўзи амалга ошиб кетаверади. У ўйинни ҳимоядан қуради, пастроқда ўйнайдиган пас берувчи таянч ярим ҳимоячиси эса бир зумда бўшлиқларни тўлдириб, жамоанинг позицион ҳужумга ўтишини таъминлайди. Унинг ушбу услуби барча клубларда сақланиб келган – «Катания», «Кьево», «Кальяри» ва ҳозирги «Женоа»да ҳам. Роландо А Серияда саккиз йилдан бери ишлайди, шу вақт ичида у олтита схемани амалда қўллаб кўрди ва ўта мослашувчан мутахассис эканини исботлади, бироқ услуб ҳар доим бир хил бўлиб қолаверган.

    Очиғини айтганда, Мараннинг ҳужумчиларига ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳужумчилар унинг схемасида асосий ролни ўйнайди. Улар майдонда ярим ҳимоячилардан кам югурмайди.

    «Женоа» асосан, икки усул билан ҳимоядан чиқади. Агар рақиб жуда кучли босим қилмаса, Маран қисқа паслар орқали тезкор қарши ҳужумларни маъқул кўради: бу ерда иккинчи ҳужумчи энг муҳим ролни ўйнайди – у чизиқлар орасида узатмани қабул қилиб, тўпни ушлаб туради ва ҳужумни ривожлантиради. Агар мабодо ҳимоячилар босим уюштирадиган бўлса, генуяликлар узун пасларга ўтади. Бу ҳолатда асосий ҳужумчи иккинчи қаватдаги курашда ғолиб чиқиб, шерикларини тўп билан таъминлайди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Тўпни ушлаб турган «Женоа» бўш ҳудудлар орқали ҳужум уюштиради. Агар бу натижа бермайдиган бўлса ва рақиб ёпилиб олса, генуяликлар эҳтиёткорлик билан 3-1-4-1-1 кўринишида жойлашиб олади. Ҳал қилувчи паллада эса кам ўйинчилар иштирок этади. Кўп қаватли устма-уст жойлашиш Мараннинг «тўпни қанча юқорида олсак, дарвозага шунча кам хавф бўлади» деган асосий қоидасига мувофиқдир.

    Тўп йўқотилганида эса генуяликлар 5-3-2 схемаси бўйича жойлашиб олади. Ҳимоянинг чуқурлиги эса рақибга боғлиқ. Топ жамоалар билан ўйинларда форвардлар тўлиқ ҳимоячига айланади: улар ўз майдонлари томонга тушиб, коридорларни ёпади, ҳатто дарвозадан 40 метр узоқликда тўп учун курашга қўшилади. Стандарт вазиятларда эса «Женоа» жарима майдончасига 10 нафар ўйинчининг барчаси келади. Кучсизроқ клублар билан эса жамоа яна-да агрессивроқ ўйин кўрсатади, прессингга эртароқ киришади ва у даражада кучли ёпилмайди.

    Италияда гранд жамоаларнинг кўп эмаслигини ҳисобга олиб, кўпгина учрашувларда Шомуродов айнан биринчи вариант бўла олади, боиси «Женоа» таркиб бўйича Италиянинг энг кучсиз жамоаларидан бири. Жамоа аъзоларининг аксарияти юқори чўққисидан ўтиб бўлган ва улар тез-тез жароҳат олиб туради, уларнинг ўрнини босадиганлар эса икки ёки уч баравар кучсизроқ. Ўтган мавсумда генуяликлар фақат сўнгги турга келибгина, базўр элитада жон сақлаб қолди. Жорий мавсумда эса жамоа ўз олдига хавфли зонани тарк этиш мақсади қўйилганини очиқчасига тан олди.

    Умуман олганда, Мараннинг футболи юқори даражада эмас. Бу ерда ҳаммаси «қора меҳнат»га асосланган бўлиб, ишлашга ва тер тўкишга тўғри келади. Ҳужумчилар ўртасидаги роллар аниқ белгиланган. Бир ҳужумчи олдинга ҳаракатланаётганда, иккинчиси яшин тезлигида олға югуриши ва ҳимоячиларни ўзи билан олиб кетиши керак.

    Фото: Lapresse

    Фото: Lapresse

    Шомуродов эса ҳар иккала ролни ҳам бажаришга қодир, лекин у биринчи навбатда «тўққизинчи» рақам сифатида фойдаланилади. У узун пасларга мўлжал олиши ва ҳужум ҳамда ҳимояда улкан масофани босиб ўтишга тайёр туриши керак бўлади. Самарадорлик эса кроссларга боғлиқ: «Женоа»нинг 81% ҳужумлари қанотлардан уюштирилади, бу эса А Сериядаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

    «Женоа»да 8 нафар ҳужумчи бор, бироқ уларнинг аксарияти Элдор билан рақобат қила олмайди

    Ҳозир «Женоа» рўйхатида 8 нафар ҳужумчи бор, аммо уларнинг орасида Элдор билан рақобатлаша оладигани кам: рўйхатнинг ярмини ижарага олинган ёш йигитчалар ташкил қилади. Аммо нима бўлганда ҳам икки ўрин учун беш футболчи курашади: Марко Пьяца, Маттиа Дестро, Горан Пандев, Жанлука Скамакка ва Шомуродов. Элдор ушбу рўйхатда асосийдан муқим жой олиш учун энг муносибидек гўё.

    Бунга қатор сабаблар бор: Пьяца ва Дестро собиқ келажак юлдузлар (порламаган юлдузлар деган маънода), Скамакка эса футболга энди кириб келган, у ҳали 21 ёшда. Шуни ҳисобга олиб, унинг рўйхатда биринчи бўлиш эҳтимоли жуда кам. Горан эса 37 ёшда. Ушбу ҳолатда Шомуродовнинг ёши ва Италия футболига бегона экани мураббийларга ундан «чақилмаган ёнғоқ» сифатида фойдаланиш учун айни муддао бўлади. Шундай экан Роландо Маран жаноблари лойиҳани Шомуродов атрофида қуриш эҳтимоли жуда юқори.

    Лойиҳа сўзи бу ерда шунчаки тасодиф эмас. Маран жамоага мураббий бўлиб тайинланганидан кейин шундай деганди: «Президент энди майдондаги ортиқча қийинчиликларни хоҳламаяпти. У мендан биринчи мавсумда элитада қолишни сўради, иккинчисида эса ўзимизга хос бўлган услубни яратиш ва юқорироқ кўтарилишни сўради. Менга ёрқин, кучли ва Генуя менталитетига эга жамоа керак».

    Дарҳақиқат, «Женоа» жон сақлаб олиш учун яхши имкониятга эга. Маран эса яхши мураббий эканини дастлабки турларда исботлаб бўлди.

    Фото: «Ростов» ФК

    Фото: «Ростов» ФК

    Шу билан бирга Элдорнинг истиқболлари фақатгина стратегик устунлик билан чекланиб қолмайди. У Маранга аксарият рақобатчиларидан кўра кўпроқ мос келади. Боиси юқорида номлари зикр этилган ҳужумчиларнинг аксарияти жароҳатга мойил футболчилар бўлиб, уларнинг ҳеч бири ортда қолган мавсумларда самарадорлик билан умуман мақтана олмаган. Шуни ҳисобга олиб, Элдор мавсум давомида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун ажойиб имкониятга эга бўлади.

    Шунингдек, Шомуродов Мараннинг услуби ва севимли типажларига эга: у динамик, тезкор, баланд бўйли ва иккинчи қаватда анча мазмунли ўйнайди. Услубий жиҳатдан у «Женоа»га узукка кўз қўйгандек. Албатта, унда имконият бўлади, буёғига фақат А Серияга мослашиш қолди, холос.

    Бошқа мақолалар:

    • Италянча ош. Элдор Шомуродов ва «Женоа» ҳақида
    • Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида
    • Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
    • Азарнинг жароҳатлари, Каземирога ўринбосар йўқлиги ва икки йилдан бери таниб бўлмаётган Иско. Зидан жорий мавсумда ҳал қилиши керак бўлган бешта муаммо
    • Пеле, Марадона, Зидан ва «ўзга сайёраликлар». Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар ҳақида

    07.10.2020, 16:00   Изоҳ (0)   95730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эдинсон Кавани «Манчестер Юнайтед»га ўтиши олдидан фаолиятини тугатишга яқин бўлганини тан олди

    07.10.2020, 15:04

    Ҳабиб Конор билан жанг ҳақида: «Ўша куни кечқурун қамоқхонага боришга ҳам тайёр эдим»

    07.10.2020, 14:00

    Мэнни Пакьяо қандай шартлар асосида Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлишини айтди

    07.10.2020, 13:05

    «Манчестер Юнайтед» нима сабабдан Жейдон Санчо трансферидан воз кечгани маълум бўлди

    07.10.2020, 12:03

    Лука Модрич: Мессининг кетиши «Реал» учун ҳам ёмон хабар бўларди

    07.10.2020, 10:01

    Ҳаверцдан Семедугача. АПЛ клубларининг 2020 йилги ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат харидлари

    07.10.2020, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.