• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида

    2020 йил, 1 октябрь куни 32 ёшли Роберт Левандовски ўзининг кичик бўлмаган шахсий мукофотлар тўпламига яна бир (олдин қўлга киритмаган) мукофотни қўшиб қўйди — у 2019/2020 йилги Чемпионлар Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

    Роберт Лионель Месси, Франк Рибери, Криштиану Роналду, Лука Модрич ва Виржил ван Дейк каби машҳур номлар қаторига ўз исмини ҳам ҳақли равишда ёздириб қўйди. Демак, қуйида Левандовски мазкур совринни қўлга киритгани шунчаки тасодиф эмаслигини исботловчи фактлар келтирилади.

    1. Левандовски ўтган мавсумда «Бавария»нинг бир йўла уч асосий фронт – Германия чемпионати, мамлакат Кубоги ва албатта, Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишида асосий фигура бўлди.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    2. Роберт 2019/2020 йилги мавсумда тарихий ютуққа эришди. У нафақат жамоаси билан требл қайд этди, балки ҳар бир мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган дунёнинг илк футболчиси бўлди.

    У Германия Бундеслигасида 34, кубок баҳсларида эса 6, Чемпионлар Лигасида 15 та гол уриб, ҳар бир мусобақанинг голеадорига айланди.

    3. Левандовски ниҳоят 2019/2020 йилги мавсумга келибгина Роналду ва Месси гегемонлигига чек қўя олди. Мухлислар буни узоқ кутди, чунки инсон зоти борки, бир хилликдан зерикади. Улар Чемпионлар Лигасида том маънода янги қирол пайдо бўлишини нақ 13 йил кутди.

    Шу тариқа Месси ва Роналду 2006/2007 йилги мавсумдан бери биринчи марта мусобақанинг энг яхши тўпурари номини қўлга киритмади. 2007/2008, 2012/2013, 2013/2014, 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018 йилги мавсумларда Роналду «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус» сафида Чемпионлар Лигаси тўпурарига айланган бўлса, 2008/2009, 2009/2010, 2010/2011, 2011/2012, 2018/2019 йилги ўйинларда Месси мазкур совринни ўзиники қилганди. 2014/2015 йилги мавсумда эса Месси ва Роналду орасига Неймар қўшилганди, холос. Ўша йили учаласининг голлари тенг бўлганди.

    4. 2019/2020 йилги Чемпионлар Лигаси Роберт учун бамисоли бир ширин туш каби ўтди, айниқса, плей-офф ўйинлари. «Бавария» мусобақа давомида 11 учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабани қўлга киритди. Левандовски гуруҳ босқичидаги олтита ўйиннинг ҳар бирида гол урди ( умумий ҳисобда 10 та гол). Ҳал қилувчи учрашувларда ҳам Роберт рақиблар дарвозасини ишғол этишдан тўхтамади, қўшимчасига бунга голли узатмалар ҳам қўшилди. 1/8, 1/4 ва ярим финалда у 5 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи фақатгина ПСЖга қарши кечган финал ўйинида (1:0) «жим туриш»га қарор қилди, аммо Кингсли Команнинг ягона голи ҳам мюнхенликларга ғалаба қозониш учун кифоя қилди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    5. Левандовски мусобақанинг энг яхши футболчилари терма жамоасига кирди. Бу эса унинг яна бир бор энг зўри эканлигига ортиқча исбот эди.

    6. Роберт нафақат индивидуал томондан кучли ижрочи сифатида, балки жамоавий ўйинчи сифатида ҳам ўзининг энг яхши фазилатларини амалда намойиш этди. Юқорида зикр этилган Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида амалга оширилган олтита голли узатма бунинг яққол исботи  бўла олади. Лева 2019/2020 йилги мавсумда барча турнирларда 55 та гол уришдан ташқари, яна ўн марта шерикларига рақиб дарвозабонини ишғол этиш имкониятини яратиб берди. Марказий ҳужумчидан 10 та ассист (исталган ярим ҳимоячи фақат ҳасад қилиши мумкин бўлган натижа) – шунчаки тарифлашга тил ожиз.

    Унинг жамоа учун қанчалик аҳамиятли ўйинчи эканини эса «Бавария» устози Ханс-Дитер Фликнинг қуйидаги сўзларидан тушуниш мумкин:

    «У жамоа учун астойдил ишлайди. У бизнинг мудофаамиз учун жуда муҳимдир, чунки у ҳимоячиларни қўллаб-қувватлайди, рақиб дарвозасига таҳдид солиши ҳақида эса яхшиси гапирмаган маъқул. Бу қаттиқ ишлайдиган ҳақиқий профессионал футболчи. У дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси».

    7. Левандовски Чемпионлар Лигасининг энг яхши футболчиси унвонини олиш учун ўтказилган сўровномада қатнашган деярли барчанинг эътирофига сазовор бўлди. Ҳакамлар ҳайъати таркибига 2019/2020 йилги Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси гуруҳ босқичларида ўйнаган 80 та клуб мураббийлари, шунингдек, Европа спорт нашрлари ассоциацияси томонидан танланган 55 нафар спорт журналистлари кирганди.

    Фото: VOV

    Фото: VOV

    Сўровномада Роберт 477 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади, у бу йўлда «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне (90 очко) ва жамоадоши Мануэль Нойерни (66 очко) ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

    Бошқа мақолалар:

    • Италянча ош. Элдор Шомуродов ва «Женоа» ҳақида
    • Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
    • Азарнинг жароҳатлари, Каземирога ўринбосар йўқлиги ва икки йилдан бери таниб бўлмаётган Иско. Зидан жорий мавсумда ҳал қилиши керак бўлган бешта муаммо
    • Пеле, Марадона, Зидан ва «ўзга сайёраликлар». Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар ҳақида

    04.10.2020, 16:00   Изоҳ (0)   29849
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карло Анчелотти: «Футбол оддий ўйин, бунинг ҳеч қандай мураккаб жойи йўқ»

    04.10.2020, 15:04

    Ҳабиб Нурмагомедов: «Зубайра қайтиши ва ўз позициясини тиклаши керак»

    04.10.2020, 14:07

    Андреа Пирло: «Роналду машғулотларга ҳаммадан биринчи келади ва энг охирги бўлиб кетади»

    04.10.2020, 13:04

    Эдинсон Кавани «Манчестер Юнайтед»га ўтадиган бўлди

    04.10.2020, 12:01

    «Эвертон» 125 йиллик рекордини такрорлади

    04.10.2020, 09:59

    Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган «Спартак» РПЛ клублари орасида энг яхши натижани қайд этмоқда

    04.10.2020, 09:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.