Москванинг «Спартак» клуби Россия Премьер Лигаси 10-турида «Зенит» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Эсекиэль Понсенинг 86-дақиқадаги гол эвазига москваликларнинг голли серияси 14 ўйинга етди. Жамоа барча мусобақаларни ҳисоблаганда кетма-кет 14 учрашувдан бери гол уриб келмоқда.
Сўнгги бор «Спартак» 2019/20 йилги мавсум доирасида 11 июль куни «Сочи»га қарши кечган баҳсда (0:1) гол ура олмаганди.
«Спартак»нинг ушбу натижаси РПЛ клублари орасида энг узоқ давом этган серия бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, москваликлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳаракат қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)