«Эвертон» Англия Премьер Лигаси 4-тури доирасида «Брайтон»ни мағлубиятга учратди (4:2).
Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа мавсум стартидаги еттита ўйинда ғалаба қозонди: тўрт марта Англия чемпионати ва уч бор Лига Кубогида.
«Эвертон» ўз тарихида иккинчи марта мавсумни кетма-кет 7 ғалаба билан бошлади. Илк бор бунақаси 1894/95 йилги мавсумда қайд этилганди.
Шунингдек «Эвертон» 1987 йилдан бери илк бор кетма-кет етти ўйинда ғалаба қозонди.
Ливерпуль шаҳри жамоаси 4-турдан кейин 100 фоизлик натижа билан АПЛ пешқадами бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)