Футбол бўйича Германия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 3 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
Дортмунднинг «Боруссия»си ўз майдонида «Фрайбург»ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари сафида Эрлинг Ҳоланд дубль қайд этган бўлса, Эмре Жан ва Феликс Пасслак бир мартадан ўз номига гол ёздириб қўйди. Шунингдек, «арилар»нинг учта голига Жованни Рейна ҳаммуаллифлик қилди.
Параллел кечган баҳсларда «Байер» сафарда «Штутгарт»ни мағлуб эта олмаган бўлса, Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»си меҳмонда «Кёльн»га имкон қолдирмади. Ўтган турда «Бавария»ни йирик ҳисобда таслим этган «Ҳоффенҳайм» эса «Айнтрахт» майдонида мағлубиятга учради.
Бундеслига
3-тур баҳслари
3 октябрь, шанба
«Боруссия Д» — «Фрайбург» 4:0
Голлар: 1:0 – 31 Ҳоланд, 2:0 – 47 Жан, 3:0 – 66 Ҳоланд, 4:0 – 90+3 Пасслак.«Боруссия Д»: Хитц, Менье (Пасслак, 84), Ҳуммелс, Аканжи, Геррейру (Шулс, 84), Витцель, Жан, Рейна (Рейниер, 80), Беллингҳем (Дилэйни, 71), Ройс (Брандт, 71), Ҳоланд.
«Фрайбург»: Мюллер, Линхарт, Гюнтер, Хайнс, Шмид (Кюблер, 84), Ҳефлер, Сантамария, Шаллаи (Грифо, 55), Гулде (Шлоттербек, 55), Петерсен (Квон Чҳан Ҳун, 55), Ҳёлер (Чон Ву Ён, 55).
Огоҳлантиришлар: Ҳуммелс (55), Квон Чҳан Ҳун (57).
«Штутгарт» — «Байер» 1:1
Голлар: 0:1 – 7 Шик, 1:1 – 76 Калайжич.«Вердер» — «Арминия» 1:0
Гол: 1:0 – 27 Битенкур.«Кёльн» — «Боруссия М» 1:3
Голлар: 0:1 – 14 Плеа, 0:2 – 16 Лайнер, 0:3 – 56, пенальти Штиндль, 1:3 – 84 Режбечай.«Айнтрахт» — «Ҳоффенҳайм» 2:1
Голлар: 0:1 – 18 Крамарич, 1:1 – 54 Камада, 2:1 – 71 Дост.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)