Исроил терма жамоаси ярим ҳимоячиси Диа Муҳаммад Саба БААнинг «Ан-Наср» клубига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Шу тариқа 27 ёшли футболчи араб клубида ўйнайдиган илк Исроил фуқаросига айланди.
Август ойида БАА ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар тикланганди. Амирликлар бу борада Миср ва Иорданиядан кейинги учинчи араб мамлакати бўлганди.
Саба «Ан-Наср»га Хитойнинг «Гуанчжоу Фули» жамоасидан келиб қўшилди. Аввалроқ у Исроил клубларида тўп сурган. 2018 йилдан буён Исроил терма жамоасига жалб қилиб келинади. Шу билан бирга Диа араб оиласида туғилган ва мусулмон ҳисобланади.
Муҳаммад Хитой чемпионатида 10 ўйин ўтказиб, 5 та гол ва иккита голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)