Хитойнинг Пекин шаҳрида дунёдаги энг йирик халқаро Auto China 2020 автосалон кўргазмаси бошланди. 2020 йил ҳисобига кўра мазкур тақдимот саноат соҳасидаги ягона кўргазма бўлиши мумкин.
Пекиндаги халқаро автосалон бу йил автомобиллар бозори учун «умид рамзи»га айланди.
Аслида кўргазма апрель ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли кузгача қолдирилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, автошоуни ўтказиш тўғрисидаги қарор Хитой ҳукуматининг касаллик тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ.
Соҳа вакилларининг таъкидлашича, кўргазма бир неча ойлик йўқотишлардан сўнг бозорга қайта туртки бериши мумкин.
Auto China 2020 – «Келажак учун ақлли машиналар» шиори остида ўтказилмоқда.
Кўргазмада бутун дунё бўйлаб 785 та автомобиль иштирок этди ва уларнинг 80 дан ортиғи биринчи маротаба кенг омма эътиборига ҳавола этилди.
Ташкилотчилар энергия манбайи билан ишлайдиган янги автомобилларга алоҳида эътибор қаратди.
Кўргазмага олиб келинган 160 та ёнилғи билан ишлайдиган альтернатив машиналарнинг 147 таси Хитойга тегишли.
Аввалги йилларда бўлгани каби автомобиль ишлаб чиқарувчилар Пекиндаги 36 та концепт-машиналарни намойиш этиб, келажакдаги автоуловлар ҳақидаги ўз қарашларини намойиш этди.
Пекин автосалонининг ходимлари кўргазма ёнида дам олмоқда.
Тахминан 200 минг квадрат метр майдонда таниқли ва бозор иштирокчиларининг автомобиллари намойиш этилди.
BMW Пекиндаги янги олтинчи авлод – М3 седан ва М4 купе, и4 концепт ва iХ3 электромобилини намойиш этди.
Илгари фақат ҳукумат расмийлари бошқарган Хитойнинг Hongqi компанияси ҳашаматли H9 седан ва E-HС9 электромобилини олиб келди.
Хитойнинг H9 седани Mercedes Maybachнинг рақобатчиси ҳисобланади.
Йилнинг асосий автомобиль янгиликларини кўриш мумкин бўлган кўргазма 2020 йил 5 октябргача давом этади.
Изоҳ (0)