Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отаси вафот этганидан кейин қай тарзда депрессиядан чиққани ҳақида гапирди.
Мен доимий равишда машғулот ўтказаман, чунки бу тушкунликни енгишда ёрдам беради. Машғулотлар бўлмаса, тушкунликка тушиб қоламан. Мен бутун ҳаётим давомида машқ қилиб келяпман. Яхши кайфиятда бўлишим учун машқ қилишим лозим.Эслатиб ўтамиз, Абдулманап Нурмагомедов 3 июлда коронавирус асоратлари натижасида вафот этганди.Отам ҳам шундай эди, у доимо машқ қилган. Дўстларининг айтишича, қаерга борса ҳам, унинг ёнида доим сумка бўлган. Дастлаб у ухлашга жой қидирган, сўнгра машқ қилиш учун спорт зал. Ҳаммаси ундан ўтган.
Спортчи бўлганим учун машқ қилишим жуда муҳим. Ривожланишни тўхтатсам, ўзим учун жуда ёмон бўлади.
Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси
Изоҳ (0)