Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Манчестер Сити»нинг 16 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейми Байно-Гиттенс билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Дортмундликлар клуби футболчини эркин агент мақомида қўлга киритган. У «Боруссия»нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қилади.
Байно-Гиттенсга Англияда инглиз футболининг келажакдаги ёрқин ўйинчиси сифатида қаралмоқда. Ёш иқтидор эгасига ПСЖ ва «Реал» жамоаларидан ҳам қизиқиш бўлганди, бироқ футболчи Дортмундга йўл олишни танлаган.
Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» ҳозирда «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида турган Жейдон Санчо ҳам «шаҳарликлар»дан немис клуби сафига келиб қўшилганди. Байно-Гиттенс унинг чизиғида тўп суради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)