«Металлург» бош мураббийи Андрей Шипилов Coca-Cola Суперлига 17-тури доирасида «Локомотив»га қарши кечган ўйиндан (2:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Локомотив» билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки қийин ўйин бўлишини кутгандик. «Локо» ҳар доим кучли бўлган ва шундай бўлиб қолади.«Металлург» 17-турдан кейин 29 очко билан 5-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда «Андижон» билан ўйнайди.«Локомотив»да 38-дақиқада қулай вазият юзага келди ва бундан фойдалана олди.
Негадир, ҳужумчиларимиз кўп вазиятларда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетяпти. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва голлар урдик, бироқ яна кераксиз голни ўтказиб юбордик.
Нега 4 дақиқа қўшилганини тушунмадим, жуда кўп тўхталишлар бўлди, шунча ўзгаришлар бўлди. Ўйнагани беришлари керак эди. Ҳакамлар нимага бундай қилди ва бунга ким жавоб беради?
Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди ва футболчиларимизга эътироз йўқ.
Темур Кападзе келганидан сўнг «Локомотив»да барчаси ўз жойига тушди.
Ўйлашимча, тиғиз тақвим — бу фожиа эмас. Асосий муаммо — тиғиз тақвим вақтида ўн кунлаб «пауза»лар кузатилиши. Бу ҳақиқий муаммо. Футболчилар машғулот қиляптими, ўйинга тушяптими, бошқа муаммо кузатилмайди деб ўйлайман.
Андрей Шипилов, «Металлург» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)