«Тоттенҳэм»га ўтган Гарет Бэйл «Реал»даги вақтидан афсусланмаслигини айтди.
Йўқ, афсусланмайман, йўқ. Мен шунчаки футбол ўйнайман. Қўлимдан келгани шу. Олдин айтилган барча сўзлар менинг назоратимдан ташқарида.Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл «Реал»да сўнгги йилларда жуда кам ўйин амалиётига эга бўлди ва якунда ижара асосида «Тоттенҳэм»га ўтишга қарор қилди. У «Реал» сафида 2013 йилдан бери ҳаракат қилиб келаётганди. Мадрид клуби таркибида Бэйл 14 та совринни қўлга киритган.Айтганимдек, ким нима деса ҳам қилган ишимдан афсусланмайман. Бу уларнинг иши. Ўзим ҳақимда қандай фикрда эканимни биламан, оилам менинг кимлигимни билади ва айнан шу мен учун жуда муҳим.
Албатта, бошқа маданият ва мамлакатга кўчиб ўтганимдан сўнг профессионал хусусиятлардан ташқари, инсон сифатида ҳам ўсдим.
Сиз шунчаки ўзингизни қийнайдиган вазиятларга дош беришни ўрганасиз. Албатта, жуда оғир дамлар бўлган. Учрашувлар вақтида ҳар бир ҳаракатим учун ҳуштак чалишарди.
Ҳа, мен шунчаки бу нарсалар билан шуғулланишни ўргандим, уларни юракка яқин олмадим. Футбол — мен севадиган иш. Сиз фақат максимал даражангизни кўрсатишингиз керак, баъзида бу сизнинг қўлингиздан келади.
Гарет Бэйл, футболчи
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)