Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 3-тури доирасида «Бетис»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 22 нафар футболчини киритди. Ундан жароҳатини тиклаётган ҳужумкор ярим ҳимоячилар Эден Азар ва Марко Асенсио ўрин олмади.
Шунингдек, ҳимоячи Эдер Милитао ва ҳужумчи Мариано Диас ҳам жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олмайди.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Начо Фернандес, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Мартин Эдегор, Иско.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Борха Майораль, Лукас Васкес, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)