Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да ўтадиган UFC 253 мусобақасининг вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Россиялик UFC  жангчиси Зубайра Тухугов Ҳаким Доудуга қарши жанг олдидан вазн қила олмади. Тухугов вазн ўлчаш маросимида 68 килограмм чиқди, ўз навбатида рухсат этилган максимал миқдор 65,7 килограммга тенг эди. Унинг рақиби 65,7 килограмм чиққан.

Шу тариқа россиялик яккакурашчи жангдан оладиган гонорарининг бир қисмини Доудуга беришга мажбур бўлади.

Кечанинг асосий жанги иштирокчиларидан Пауло Коста (83,9 кг) Исраэл Адесанядан (83,5) оғирроқ чиқди.

Эслатиб ўтамиз, UFC 253 мусобақасида Тошкент вақти билан 27 сентябрь тонгида бўлиб ўтади.

Вазн ўлчаш маросими натижалари билан танишинг:

Асосий кард:

  • Исраэл Адесаня (83,5) — Пауло Коста (83,9)
  • Ян Блахович (93) — Доминик Рейес (93)
  • Кай Кара-Франц (57,1) — Брендон Ройвел (57,1)
  • Сижара Юбенкс (61,7) — Кетлин Виера (61,7)
  • Ҳаким Доуду (65,7) — Зубайра Тухугов (68 – вазн қила олмади)
Бошқа жанглар:
  • Алекс да Сильва (70,7) — Бред Ридделл (70,7)
  • Жейк Мэттьюс (77,1) — Диего Санчес (77,1)
  • Людовит Клейн (68 – вазн қила олмади) — Шейн Янг (66,2)
  • Алекса Камур (93,4) — Уиллям Найт (93)
  • Хуан Эспино (115,6) — Жефф Хьюз (117)
  • Ҳадис Ибрагимов (93,4) — Данило Маркес (93,4)
UFC 253 жангларининг барча видеоси бу ерда бериб борилади (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда