«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Атлетико»га ўтиб кетган Луис Суаресга мурожаат қилди. Аргентиналик футболчи Instagram саҳифасида собиқ жамоадошига очиқ хат йўллади.

Фото: Getty Images

Кетганингни қабул қилишни бошладим, бироқ бугун кийиниш хонасига кирдим ва ўша ерда бўлаётган воқеаларни тўлиқ ҳис қилдим. Кунни сенсиз ўтказиш нақадар қийин бўлишини англаяпман, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Сени жуда соғинамиз. Неча йиллик биргаликдаги тушлик ва кечки овқатланишлар...

Сени бошқа клуб либосида кўриш ғалати бўлади, сенга қарши ўйнаш эса ундан ҳам ғалати. Сен «Барселона» тарихидаги энг муҳим ўйинчилардан бири эдинг, соврин ва индивидуал ютуқларинг туфайли муносиб хайрлашишларига лойиқ эдинг. Клубдан бу каби ирғитиб юборишларига лойиқ эмас эдинг. Бироқ мени энди ҳеч нима ажаблантирмаяпти. Янги саргузаштларингда барча яхши тилакларни билдириб қоламан. Сени жуда яхши кўраман. Яқинда кўришамиз, дўстим.

Лионель Месси, «Барселона» футболчиси

Уругвайлик ҳужумчи «Барселона» билан амалдаги шартномасини бекор қилди ва «Атлетико» сафига ўтди.

Суарес 2014 йилдан буён «Барселона»да тўп суриб келарди. У каталон клубида умумий миқдорда 283 та ўйин ўтказиб, 198 та голга муаллифлик қилди. 2019/20 йилги мавсумда ҳужумчи клуб миқёсида 36 ўйин ўтказиб, 21 гол урди ва 10 та голли амалга оширди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!