Каталониянинг «Барселона» клуби «Аякс» ҳимоячиси Сержино Дест борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, каталонияликлар раҳбарияти Дестни сотиб олишларига қаттиқ ишонмоқда. Шу билан биргаликда «Барселона» ҳали «Аякс» билан келишувга эришгани йўқ.
Шунингдек, «Бавария»нинг ҳам Дест учун курашда қатнашаётганлиги айтилмоқда.
Аввалроқ «кўк-анорранглилар» америкалик 19 ёшли футболчининг ўзи билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди. Унга кўра, «Аякс» футболчи учун 20 миллион еврога эга бўлади. Бундан ташқари 5 миллион евро бонус футболчининг натижаларига қараб Амстердам клуби ғазнасига тушиши мумкинлиги таъкидланганди.
Маълумот учун, Сержино Дест 2000 йил 3 ноябрда туғилган. У икки давлат фуқаролигига эга — АҚШ ҳамда Нидерландия. «Аякс» асосий таркибида 2019 йилдан бери ҳаракат қилиб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)