«Бавария» УЕФА Суперкубогида «Севилья»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Мюнхен клуби устози Ханс-Дитер Флик мураббийлик фаолиятидаги тўртинчи совринини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, унинг бош мураббий сифатида дебютига айланган 2019/20 йилги мавсумда мутахассис УЕФА Суперкубогидан ташқари, требл қайд этди — унинг жамоаси Чемпионлар Лигаси, Бундеслига ва Германия Кубогида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Флик 2019 йилнинг ёзида «Бавария» мураббийлар штабига Нико Ковачга ёрдамчиси сифатида кирганди, аммо ноябрь ойида хорватиялик мураббий истеъфога чиқарилди. Шундан сўнг у дастлаб, бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва кейинчалик (апрель ойида) клуб у билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Шунингдек, у 2014 йилда Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг ёрдамчиси сифатида Жаҳон Чемпиони бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)