«Милан» Европа Лигаси 3-саралаш босқичи доирасида «Буде-Глимт» клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди.
Бу миланликлар учун ўтган мавсумдаги баҳсларни ҳам ҳисобга олганда мағлубиятсиз 16-ўйин бўлди. «Россонерилар» бу вақт давомида 12 та баҳсда ғалаба қозонди, 4 та ўйинда эса дуранг ўйнади.
Сўнгги бор Златан Ибрагимович жамоадошлари 2020 йил мартида (коронавирус пандемияси сабаб юзага келган танаффусдан олдин) А Серия доирасида «Женоа»га 1:2 ҳисобида ютқазганди.
«Милан» А Сериянинг навбатдаги турида «Кротоне»га қарши майдонга тушади. Европа Лигасининг навбатдаги босқичида эса клуб Португалиянинг «Риу Аве» клубига қарши ўйнайди. Мазкур баҳс 1 октябрга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимовичда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)