Ўзбекистон Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди, дея хабар бермоқда қўмита ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 21 сентябрь куни имзоланган ПҚ-4838-сон ҳужжатга кўра, Бахтиёр Холматов Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Бахтиёр Холматов 1985 йилда туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – муҳандис. Тошкент давлат техника университетини кончилик иши (очиқ кончилик ишлари) мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 2010 йилдан шу кунга қадар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди
- Ички ишлар вазирининг ўғли Бобохон Бобожонов «Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
- Ҳалилилло Тўрахўжаев Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори этиб тайинланди
Изоҳ (0)