Ўзбекистон 2020 йилнинг 8 ойида хорижий давлатлардан қиймати 57,2 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,9 миллион долларга кўп.
Ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган мебель маҳсулотларининг энг катта улуши Корея (26,6 миллион), Хитой (8,6 миллион доллар), Туркия (8,6 миллион доллар), Россия (4,1 миллион доллар), Литва (1,6 миллион доллар), ва Украина (1,5 миллион доллар) ҳиссасига тўғри келган. Италиядан эса 1,3 миллион долларлик мебель маҳсулотлари импорт қилинган.
2020 йилда Ўзбекистон мебель маҳсулотларини 46 та хорижий давлатдан импорт қилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 51 тани ташкил этган.
Изоҳ (0)