• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўстонлиқ туманини 2020-2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури лойиҳаси эълон қилинди

    Ҳукуматнинг «2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: «FVV.uz»

    Фото: «FVV.uz»

    Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020–2022 йилларда Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури:

    • Бўстонлиқ тумани ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва туризм салоҳиятини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;
    • Бўстонлиқ туманида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
    • Бўстонлиқ туманида йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини ҳамда ичимлик сув таъминоти ва канализация тармоқларини яхшилаш, электр энергия, табиий газ, экология, ободонлаштириш ва алоқа тармоқларини қайта қуриш ва модернизация қилиш, ободонлаштириш ва таъмирлаш дастури;
    • Бўстонлиқ туманида ижтимоий соҳа объэктларини янгидан қуриш ва таъмирлаш дастури;
    • Бўстонлиқ туманида ирригация ва мелиорация объэктларини қайта қуриш ва таъмирлаш дастури тасдиқланади.
    Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
    • хизматлар соҳаси, хусусан туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва барча мавсумда фаолиятини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
    • туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;
    • аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
    • муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объэктларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;
    • ижтимоий соҳа объэктлари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини тубдан ошириш.
    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги туман аҳолисини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янгидан «сув тозалаш иншооти» ташкил қилиш ҳамда Бўстонлиқ шаҳарчасига оқава сув тизимини қуриш учун 2020–2022 йилларда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки маблағларини жалб қилиш чораларини кўради.

    Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бўстонлиқ туманидаги давлат объэктлари, шунингдек бошқа бўш турган ер майдонлари ва бино-иншоотлар ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказади.

    Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Сув хўжалиги ҳамда Қурилиш вазирлигининг Бўстонлиқ туманидаги Угам дарёсида 2 та кичик ГЭС қурилиши бўйича таклифларига розилик берилади.

    Бунда, Угом дарёсида 2 та кичик ГЭС қуришда:

    • «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг «4-сонли қурилиш дирекцияси» МЧЖ – буюртмачи;
    • «Гидропроект» АЖ – бош лойиҳачи;
    • «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ бош пудратчи ташкилот сифатида белгиланади.
    Бўстонлиқ туманининг амалдаги бош режасига асосан Хумсон МФЙ ҳудудидаги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасига кирувчи жами 7,06 гектар («Бўстонлиқ Картошкачилик маркази» МЧЖдаги 4,3 гектар ҳамда фуқародаги вақтинчалик фойдаланишда бўлган 2,76 гектар) ер майдонини якка тартибдаги уй-жой қуриш мақсадида электрон аукцион савдоларига чиқарилишига рухсат берилади.

    Ўзбекистон Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Бўстонлиқ хизмат кўрсатиш ва энергетика касб-ҳунар коллежи 3-сонли касб-ҳунар мактабига айлантириш бўйича таклифларига розилик берилади.

    Мавзуга доир:

    • «Амирсой» тоғ-чанғи курорт мажмуасида ресторанлар, меҳмонхоналар ва кўп тармоқли марказ қурилади
    • Вазирлар Маҳкамаси таркибида Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси ташкил қилинди
    • Президент фармони билан Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартиби жорий этилади

    25.09.2020, 22:59   Изоҳ (0)   19393
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йилига қанча уран олиниши маълум қилинди

    25.09.2020, 22:47

    Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидаги бюджет ташкилотларига ишга борадиган ОТМ битирувчиларига бир марталик бошланғич ёрдам пули берилади

    25.09.2020, 22:47

    Дилер йўқ, лекин сотув бор. Ўзбекистондаги Tesla’нинг нархи ва унга бўлган талаб қандай ўзгариб бормоқда?

    25.09.2020, 22:23

    Деновда 800 дона гугурт қутисига жойланган марихуанани муомалага киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    25.09.2020, 21:57

    Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари ва Эзгулик патрули намозга шошаётган отахонларга хизмат кўрсатди (фото)

    25.09.2020, 21:35

    ДТМ кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган баъзи абитуриентлар нима сабабдан контракт асосида талаба бўлганига изоҳ берди

    25.09.2020, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.