Ўзбекистонда пандемия даврида ажримлар сони камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида республика бўйича 16 944 та ажрим ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 4 371 тага кам.
2020 йилнинг август ойида 2 381 та (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107 тага кам) ажрим ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида (350 та) кузатилган.
Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри — 2 244 та, Андижон — 1 999 та, Самарқанд — 1 793 та, Тошкент – 1 738 та ва 1 700 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
Энг кам ажрим ҳолатлари (578 та) эса Навоий вилоятида қайд этилган.
Изоҳ (0)