• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёш болалар коронавируснинг оғир шакли билан касалланиши ва вафот этишига қандай омиллар сабаб бўляпти? Ўзбекистонлик мутахассис жавоби

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 сентябрь куни Бўстонлиқ туманида яшаган, коронавирусга чалинган 11 ёшли М.Ў. вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Унда М.Ў.нинг 2012 йилдан бери ногиронлиги бўлиб, «Сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, гематурик синдром. Камқонлик 3-даража. Семизлик 3-даража. Сурункали буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан Бўстонлик тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори томонидан назоратга олингани айтилган эди.

    Мавзуга доир: Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: Ўзбекистонда болалар орасида касаллик 7-18 ёшгача бўлганларда кўп учрамоқда

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКА залида ўтказилган брифингда ушбу масалада аҳолидан келган «Короновирусдан вафот этган 11 ёшли бола мактабга борганми? Болаларда касаллик енгил кечади, деб кўп  марта айтилган эди. Нима учун бу бола вафот этди?», деган саволига аниқлик киритди.

    Мутахассис коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш билан кечиши, лекин сурункали касалликларнинг қўзғалиш даврида коронавирус инфекцияси юқтирилса, иккала касаллик натижасида оғир кечиш ҳолатлари кузатилишини бир неча марта таъкидлаб ўтганини билдирган. 11 ёшли марҳум беморда ҳам асосий касалликлари ҳисобига COVID-19 оғир кечганлигини таъкидлаган. Шунинг учун ота-оналар болаларда сурункали касалликлари бўлса, ҳудудий шифокорлари билан мунтазам алоқани сақлаши ва  ўз вақтида диспансер кўригидан ўтиб даво муолажаларини олиб туриши шартлигини айтган. Болаларда ҳам касаллик ўтказиб юборилса, шифокорга кеч мурожаат қилинса, нафас олиш тизими ва бошқа аъзоларнинг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, коронавирус оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши ҳамда ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

    Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли бемор 5 сентябрь куни эрталаб соат 08:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Маълумки, 5 сентябрь куни ҳали мактаблар ўз фаолиятини бошламаган эди. Шунинг учун бола мактабга ҳали бормаган. Туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинганида, болада бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси рентгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган. Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрология бўлимида юқоридаги ташхис билан йилига икки марта стационар шароитда даволаниб турган. Сўнгги бор 2020 йил 11–20 июлда Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология бўлимида даволанган. Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган. Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

    Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси 

    Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси ва Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АОКА ҳузурида ташкил этилган брифингда Ўзбекистонда ёш болалар орасида коронавирус касаллиги сони кўпайиши натижасида кўплаб болалар ўлиб кетаётгани хусусидаги гаплар ҳақиқатдан йироқлигини билдирган.  Аввалроқ Барно Абдусаматова Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусга чалинганларнинг 3 932 нафари болалар бўлиб, улар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмагани, болалар орасида касаллик 7-18 ёшгача бўлганларда кўп учраётгани, умумий касалланиш кўрсаткичининг 55 фоизини болалар ташкил этишини айтган. 

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 17 сентябрь куни 599 кишида коронавирус аниқланди. COVID-19 оқибатида 11 ёшли бола вафот этди
    • Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этганини айтганди. Бунинг (расман) ёлғонлиги исботланиши учун икки ой керак бўлди
    • Нурмат Отабеков ЖССТнинг 12 ёшгача бўлган болалар ниқоб тақиши шарт эмаслиги борасидаги тавсиясини изоҳлади

    22.09.2020, 17:10   Изоҳ (0)   38626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия мамлакатда нолегал бўлиб турган ўзбекистонликларга 15 декабргача имтиёз берди

    22.09.2020, 16:59

    Тошкент вилоятида коронавирус беморлари расмий статистика бўйича 2-3 кунда соғаймоқда. Бу ё мўъжиза, ёки ёлғон

    22.09.2020, 16:06

    Бўстонлиқда ёнма-ён жойлашган 7 та уй ёниб кетди

    22.09.2020, 15:58

    Ички ишлар вазирининг ўғли Бобохон Бобожонов «Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

    22.09.2020, 15:32

    Монополияга қарши кураш қўмитаси интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

    22.09.2020, 15:10

    Ўзбекистонда COVID-19’га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди

    22.09.2020, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.