• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида коронавирус беморлари расмий статистика бўйича 2-3 кунда соғаймоқда. Бу ё мўъжиза, ёки ёлғон

    Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган баъзи беморлар касаллик қайд этилганидан 2–3 кун ўтиб соғайишни бошлади. Ҳозирча вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси эришган ютуқлари бўйича бонг ургани йўқ, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳар кунлик ҳисоботларини таққослаган ҳолда Тошкент вилоятида беморлар жуда ҳам тез даволанаётганини кузатиш мумкин.

    Беморларнинг тезда соғайиши бўйича рақамлар

    21 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, ССВ жадвали бўйича Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар 9761 нафарни, тузалганлар 9210 нафарни, вафот этганлар 67 нафар эди. Касаллик аниқланганлар сонидан тузалганлар ва вафот этганларни айириб ташласак, даволанишни давом эттираётган беморлар сони келиб чиқади — 484 нафар. Вилоятда 18 сентябрда 123 кишида, 19 сентябрда 122 кишида, 20 сентябрда 121 кишида ва 21 сентябрда 131 кишида, жами 497 кишида COVID-19 қайд этилганди. Бу кунларда жами 8 киши вафот этган.

    17 сентябрь 23:30 дан 21 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.

    17 сентябрь 23:30 дан 21 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.
    Фото: ССВ

    Агар касаллик аниқланганлар сонидан (497) вафот этганлар сонини (8) айирсак, 489 рақами чиқади. Даволанишни давом эттираётганлар сони 484 нафарни ташкил этаётгани инобатга олиб, хомаки ҳисоб-китоб қилинса, гўё 18 сентябрдан олдин COVID-19 қайд этилганларнинг барчаси соғайиб бўлгану-у, охирги 4 кун ичида коронавирусга чалинганлардан камида 5 нафари соғайишга улгурган бўлиб чиқади. Энг биринчи касалланганлар биринчи бўлиб тузалган деб фараз қилсак, ушбу 5 беморда 18 сентябрда касаллик аниқланган ва улар орадан 3 кун ўтиб соғайган.

    Бошқа кунлардаги рақамларни ҳам солиштирамиз. 18 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар 9387 нафарни, тузалганлар 8837 нафарни, вафот этганлар 63 нафарни ташкил этаётганди. Даволанишдаги беморлар 487 нафар эди.

    14 сентябрь 23:30 дан 18 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.

    14 сентябрь 23:30 дан 18 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.
    Фото: ССВ

    15 сентябрда 128, 16 сентябрда 126, 17 сентябрда 125 ва 18 сентябрда 123, жами 502 кишида коронавирус қайд этилди. Бу кунларда 9 киши вафот этди. 502-9-487=6. Гўё 15 сентябргача коронавирусга чалинганларнинг барчаси 18 сентябрь 23:30 гача тузалишга улгурган-у, 15—18 сентябрда вирус қайд этилганларнинг 6 нафари соғайган.

    Тошкент вилоятида беморлар нафақат 3 кунда, балки бундан ҳам тезроқ соғайгани бўйича мисоллар бор. 14 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус қайд этилганлар 8885 нафарни, тузалганлар 8428 нафарни ва вафот этганлар 54 нафарни ташкил этаётганди. Даволанаётганлар 403 нафар эди.

    11 сентябрь 23:30 дан 14 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.

    11 сентябрь 23:30 дан 14 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.
    Фото: ССВ

    12 сентябрда 162, 13 сентябрда 143 ва 14 сентябрда 130, жами 435 кишида коронавирус қайд этилди. Ушбу 3 кун ичида 3 нафар бемор вафот этди. 435-3-403=29. Бу дегани, 14 сентябрь соат 23:30 гача гўё 11 сентябрь ва ундан олдин касалликка чалинганларнинг барчаси тузалган ҳамда 12 сентябрь куни COVID-19 қайд этилганларнинг камида 29 нафари орадан икки кун ўтиб соғайган.

    Икки кунда 100 дан ортиқ бемор соғайгани бўйича мисол. 12 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида даволанаётган беморлар сони 389 нафар эди. 10 сентябрда 186, 11 сентябрда 182 ва 12 сентябрь 162, жами 530 кишида коронавирус қайд этилган. 3 кун ичида 7 киши вафот этган. Демак, 10 сентябрда коронавирусга чалинганлардан 130 дан ортиғи 2 кун ичида соғайганлар сафига қўшилган.

    9 сентябрь 23:30 дан 12 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.

    9 сентябрь 23:30 дан 12 сентябрь 23:30 гача Тошкент вилояти статистикалари қай даражада ўзгаргани бўйича жадвал.
    Фото: ССВ

    Беморларнинг 2–3 кунда даволаниш тенденцияси август ўрталаридан буён давом этмоқда. Бир ой ичидаги исталган 4 кунни олиб, ўзингиз ҳам таққослаб бунга амин бўлишингиз мумкин.

    Коронавирусдан тузалишга қанча муддат керак?

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов апрель ойида COVID-19’дан тузалиш учун қанча муддат кераклиги ҳақида гапириб ўтганди.

    «Беморлар ўртача 10–15 кун, баъзида оғир ҳолларда бир ой давомида тузалади», — деганди Оқилов.

    Бундан ташқари, Ҳабибулла Оқилов июль ойида коронавирусни уй шароитида даволаш шартларини маълум қилганди.

    Унга кўра, симптомсиз, яъни касаллик аломатларсиз кечаётган, уйда даволаниш учун етарли шароит бор, деб ҳисобланган беморлар фақат қонни суюлтирувчи ва иммунитетни кўтарувчи дори воситаларини профилактик равишда қабул қилиши мумкин.

    Улар оилавий поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори томонидан назорат қилинади. Тана ҳарорати ва бошқа шикоятларни билиш учун ҳар куни белгиланган ходим телефон орқали бемор билан боғланиб унинг аҳволидан хабардор бўлиши керак. Аломатсиз шакл билан касалланган беморлар туман ва шаҳарларда ташкил этилган «мобил гуруҳ» томонидан сараланади.

    Уйда кузатувда бўлган беморлар оила аъзоларидан яккаланиши, жисмоний фаоллик, гигиена талабларини барчасини вақтида бажариши, хонани тез-тез шамоллатиб туриши лозим эканлиги таъкидланди. Идиш-товоқлар бир марта ишлатиладиган ёки ўзи учун индивидуал ажратилади. Агар кузатув даврида: йўталиш, томоқ қирилиши, таъм ёки ҳид сезиш бузилиши, тана ҳарорати кўтарилса, зудлик билан оила шифокори ёки 103 рақамига қўнғироқ қилиб, шифохонага ўтказилади.

    «Яшаш шароити санитария-эпидемиологик талабларга жавоб бермаган ёки яккалаш имконияти бўлмаган, 60 ёки ундан юқори ёшдаги, ортиқча вазн, сурункали касалликлар: гипертония, қандли диабет, юрак ва қон-томир касалликларига эга шахслар бундан мустасно. Агар 10 кун давомида инфекциянинг клиник белгилари намоён бўлмаса, беморлар рўйхатдан чиқарилади», — деганди Оқилов.

    Мутахассислар коронавирус 80 фоиз беморларда енгил кечишини таъкидлаган. Лекин касаллик енгил кечаётган беморларнинг барчаси ҳам 10—15 кун ичида тўлиқ тузалиб кетавермайди.

    Бу борада бир мисолни келтирамиз. Тошкент вилоятида яшовчи «Дарё» ходимларидан бири айни вақтда коронавирусдан даволанмоқда. Дастлаб, коронавирус унинг турмуш ўртоғида 14 августда аниқланган. 15 августдан бошлаб «Дарё» ходимида ҳам касаллик аломатлари кузатила бошлаган. Уларнинг иккови ҳам уйда даволанган. 10 сентябрда «Дарё» ходими илк бор тест топширган ва натижа ижобий чиққан. Унинг турмуш ўртоғи 16 сентябрда топширган такрорий тести яна бир бор ижобий чиқди. Демак, Тошкент вилоятида 40 кундан буён COVID-19’дан тузалмаган камида бир киши бор.

    Бу мўъжизами ёки рақамларни сохталаштириш?

    Агар Тошкент вилоятида чиндан ҳам беморлар 2-3 кунда даволанаётган бўлса, бу, албатта, ҳақиқий мўъжиза бўлади. Бундай натижалар билан ҳатто тиббиёт туризмини йўлга қўйса бўлади. Коронавирус аввалгидек қўрқинчли бўлмай қолади. Лекин ҳозирча Тошкент вилоятилик шифокорлар коронавирусни даволашда «инқилоб» қилгани ҳақида баёнот бергани йўқ.

    Рақамларни сохталаштириш масаласига келсак, COVID-19’дан тузалмаган беморни соғайганлиги тўғрисида ҳужжатлар сохталаштирилиши бўйича камида бир мисол мавжуд. Ушбу ҳолат айнан Тошкент вилоятида содир бўлган. Реаниматолог Фаррух Рустамов Зангиотадаги кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида кўнгилли сифатида ишлаётганида касалликни юқтириб олган. У Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Рустамов ўзи реаниматолог бўлгани учун жонлантириш бўлимида керакли муолажалар кўрсатилмагани сабаб, у ўз ҳуқуқини талаб қилганида шифохона бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева: «Бу маҳмадона экан, руҳий касал бўлиб қолибди», деб, уни вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерига юбориш ҳаракатига тушиб қолган.

    Диспансер коронавирусга чалинган беморни қабул қилишдан бош тортгач, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида Фаррух Рустамов номига юритилган касаллик тарихига бемор COVID-19 касаллигидан тўлиқ тузалганлиги ҳақида сохта маълумот киритилган ва аҳволи оғирлигига қарамай, Гулжаҳон Йўлдошеванинг кўрсатмаси билан вилоят Руҳий касалликлари диспансерига юборилган. Коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашмаган диспансерга кислород етказиб берувчи мослама олиб келингунича Фаррух Рустамовнинг жони узилган.

    Вилоятда коронавирус бўлгани аниқланган беморлар 2-3 кунда қайта тест топширганига ишониш қийин, қисқа муддатда улар тузалиб қолишини айтмаса ҳам бўлади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев яқинда «вазирлик рақамларни яширишдан умуман манфаатдор эмас»лигини айтганди. Аммо Тошкент вилояти статистикасида келтирилган рақамларни солиштирганда, кимдир касалланганлар ва соғайганлар ўртасидаги «балансни сақлаш» учун рақамларни «чизиб ўтиргандек» тасаввур уйғонади.

    Юқоридаги мисоллардан ташқари, яна қуйидагиларни келтириб ўтиш ўринли. 18—21 сентябрь оралиғида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони ҳам, тузалганлар сони ҳам 497 тани ташкил этди.

    Шунингдек, 1—10 сентябрь кунлари Тошкент вилоятида ҳар куни 93—98 нафар оралиғида беморлар соғаяётганди. Сентябрнинг дастлабки 9 кунида вилоятда 88—105 оралиғида янги беморлар аниқланаётганди. 10 сентябрь куни Тошкент вилоятида беморлар сони бирданига ўсиб, 186 нафарга етди. 11 сентябрь куни эса вилоятда тузалганлар сони ҳам кескин кўпайиб, 157 нафар бемор соғайганди.

    Коронавирус бўйича халқаро статистикаларни юритаётган Жонс Ҳопкинс университети ва Worldometers портали ҳам Ўзбекистон статистикасини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари асосида бутун дунёга кўрсатиб бормоқда. Агар рақамларда қандайдир сохталаштиришлар бўлса, демак, бу билан бутун дунёга ёлғон маълумот берилмоқда.

    ССВ ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси беморлар қай тариқа 2-3 кунда даволанаётгани бўйича изоҳ бериши ёки коронавирусдан даволашнинг «мўъжизавий рецепти»ни ошкор қилиши мақсадга мувофиқдир. Агар кимдир рақамларни сохталаштирган бўлса, тегишли ваколатли органлар бу бўйича текширув ўтказиши лозим. Ҳар ҳолда, бир беморнинг ҳужжатларини сохталаштирган бош шифокор бошқа беморларнинг ҳам ҳужжатларига сохта маълумот киритмаганлигига, бошқа шифохоналарда ҳам шундай ҳолатлар юз бермаганига кафолат йўқ.

    Ўзбекистон Президенти 28 августдаги йиғилишда ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирган эди. Ўшанда бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланган эди. Кимдир жиноятга қўл уриб, рақамларни сохталаштирган бўлса, бунинг учун жазосини олиши керак.

    22.09.2020, 16:06   Изоҳ (0)   91042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқда ёнма-ён жойлашган 7 та уй ёниб кетди

    22.09.2020, 15:58

    Ички ишлар вазирининг ўғли Бобохон Бобожонов «Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

    22.09.2020, 15:32

    Монополияга қарши кураш қўмитаси интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

    22.09.2020, 15:10

    Ўзбекистонда COVID-19’га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди

    22.09.2020, 14:59

    Фарғонада 2 аёлдан 4 млн сўмдан ортиқ пул олган сохта ДХХ ходими ушланди

    22.09.2020, 14:36

    Видео: Самарадаги ватанга қайтиш учун навбат кутаётган ўзбек муҳожирлари лагери

    22.09.2020, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.