«Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Мадриднинг «Реал» клубида ишлаш орзусида эканини айтди.
Билмадим, бир кун келиб «Реал»ни бошқара олманми ёки йўқ, бироқ бу менинг орзум. Бу дунёнинг энг кучли клубларидан бири, агар энг кучлиси бўлмаса. Бу борада мен барча мураббийлар кабиман. «Реал» барчанинг рўйхатида бор.48 ёшли аргентиналик мутахассис 2014—2019 йиллар мобайнида «Тоттенҳэм»ни бошқарган. Ундан аввал Почеттино «Саутҳэмптон» ва «Эспаньол»да ишлаган.ПСЖдан ҳам, «Ювентус»дан ҳам, «Интер»дан ҳам таклиф бўлмади. Менга «Бенфика» ва «Монако»дан чиқишди. Ёлғон ишлатишнинг ҳожати йўқ.
Маурисио Почеттино, «Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи
Мавзуга доир: Почеттинодан Гвардиолагача. Сўнгги ўн йилликнинг энг яхши мураббийлари ҳақида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)