«Барселона» собиқ бош мураббийи Кике Сетьен ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Каталония клубига қарши суд жараёнлари эълон қилинган баёнотини жойлаштирди.
«Барселона» Сетьеннинг ишдан бўшатилишини расмий равишда мураббий вазифасидан озод қилинганидан бир ой ўтгач маълум қилган. Шунга кўра, унинг шартномаси бу вақтда амалда бўлган.
Сетьен ўз баёнотида «сукунат ойи»дан норози эканлигини маълум қилган. Таъкидланишича, «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу унга ишдан бўшатиш шартлари тўғрисида хабар бермаган ва ҳатто бу масалани муҳокама ҳам қилмаган.
Diario AS нашрининг хабар беришича, Сетьеннинг адвокатлари «Барселона»дан 4 миллион евро миқдоридаги компенсация пули талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» ички мусобақалар ва Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликлардан сўнг Кике Сетьенни истеъфога чиқарганди.
Мавзуга доир: Бардам бўл, «Барселона»! Клубга янги мураббий эмас, балки янги президент кераклиги ҳақида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)