• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда мансабдорларни тасвирга тушириш ва ундан фойдаланиш учун розилик талаб қилинмайди

    Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодексига фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясини таъминлашга қаратилган алоҳида модда киритилмоқда. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов фуқарони тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш масаласида тушунтириш бериб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш ҳамда истиснолар

    Фуқаролик кодекси лойиҳасига киритилаётган «Фуқаронинг тасвирига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш» деб номланган моддага кўра, фуқарони тасвирга тушириш (унинг фото ва видеотасвирини ҳамда унинг тасвири акс этган тасвирий санъат асарини яратиш), шунингдек, унинг тасвиридан фойдаланиш учун ушбу фуқаронинг розилиги; агар фуқаро вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, унинг қонуний вакиллари розилиги; вафот этган бўлса, фарзандлари, эри (хотини) ёки ота-онасининг розилиги талаб этилади.

    Яъни умумий қоида тариқасида ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видеотасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

    Шу билан бирга, бу умумий қоидадан истисно, яъни фуқарони тасвирга тушириш ва ундан фойдаланишга розилик олишни талаб қилмайдиган қуйидаги ҳолатлар мавжуд:

    1) тасвирдан давлат ёки жамият манфаатлари учун фойдаланилганда розилик талаб этилмайди. Бундай фойдаланишга ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, давлат хавфсизлигини таъминлаш, тасвирдаги шахснинг жиноят содир этганлиги ёки бедарак йўқолганлиги сабабли қидирув эълон қилиш, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда илм-фан, маданият ва бошқа соҳалар таниқли вакилларининг тасвиридан жамият учун катта қизиқиш уйғотадиган ахборотни тарқатиш мақсадларида фойдаланиш, шунингдек давлат хизматчиларини хизмат вазифаларини бажариш жараёнида тасвирга тушириш ва бундай тасвирлардан фойдаланиш ҳоллари киради.

    Яъни тасвирдан шахсий манфаатларда эмас, балки давлат ва жамият манфаатларида фойдаланилганида, шу жумладан, давлат хизматчисини хизмат вазифасини бажариш жараёнида тасвирга туширилганда ва бу тасвирлардан фойдаланилганда розилик олиш талаб қилинмайди (бундай ҳолатга бугунги кундаги қонунчиликдан ҳам мисол келтириш мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрь 975-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видеоқурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга).

    2) фуқаро оммавий тадбирларда (концерт, байрам сайиллари ва бошқалар) ва жамоат жойларида (умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, таълим муассасалари, ҳайвонот боғи, истироҳат боғлари, кўчалар ва бошқа жамоат жойларида) тасвирланган бўлиб, бундай тасвирдан фойдаланишдан мақсад фақат ушбу жойлардаги умумий жараёнларни намойиш этиш бўлган ҳолларда розилик талаб этилмайди.

    Яъни жамоат жойларида ёки оммавий тадбирларда фуқарони шахсни тасвирга олиш ва бу тасвирдан фойдаланиш учун розилик талаб қилинмайди. Фақат бунинг шарти тасвирга олиш объекти бевосита шу шахс бўлмаслиги керак.

    3) шунингдек, фуқарони тасвирга тушириш ва (ёки) унинг тасвиридан фойдаланишдан мақсад ушбу фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлганда, фуқаронинг ҳақ эвазига туширилган тасвиридан ушбу тасвирни туширишдан кўзланган мақсадларда фойдаланилганда фуқаронинг ўзи ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларда эълон қилган тасвирдан фойдаланилганда ҳам розилик талаб этилмайди.

    Жавобгарлик масаласи

    Фуқарони тасвирга тушириш ва тасвиридан фойдаланишда унинг розилигини олиш талабига риоя қилинмаганда қандай жавобгарлик келиб чиқиши масаласини ҳам тўғри талқин қилиш муҳим. Ҳуқуқ бузилиши фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққани учун бу ҳолатда жавобгарлик ҳам фуқаролик-ҳуқуқий характерга эга бўлади (маъмурий ёки жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди).

    Яъни ўзининг тасвиридан розилигисиз фойдаланишга дуч келган фуқаро иккинчи тарафдан ўзининг тасвирини (фотоаппарат, камера, мобил телефон ва бошқа ускуналар хотирасидан) ўчириб ташлашни, тасвири акс этган нарсаларни йўқ қилиш ва муомаладан чиқаришни, шунингдек, оммавий ахборот воситаларидан, интернет тармоғидан, ташқи реклама ва реклама хусусиятига эга бўлган тарқатма материаллардан олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Агар бу талаблар бажарилмаса, фуқаро (вафот этган бўлса — унинг фарзандлари, эри (хотини) ёки ота-онаси, вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса — қонуний вакиллари) талабларни мажбурий бажартириш, шунингдек, ўзига етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи ундириш учун судга мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бунда фуқаро ўзи талаб қилаётган ҳолатларни, ўзига моддий зарар ва маънавий зиён етказилганини исботлаши лозим бўлади.

    Хорижий тажриба

    Шахсни тасвирга тушириш учун унинг розилигини олиш талаби ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд. Масалан, Европа иттифоқининг (EU) 2016/679-сонли регламентида (2018 йил 25 майда кучга кирган) шахсий маълумотларни қайта ишлаш (тўплаш, ёзиб олиш, фойдаланиш, тарқатиш ва бошқалар) шахсий маълумот субъекти ўзининг шахсий маълумотларини бир ёки бир нечта аниқ мақсадларда қайта ишлашга розилик берган тақдирдагина қонуний ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Ушбу регламентга кўра, инсон юзининг тасвири унинг шахсий маълумотлари қаторига киради.

    МДҲ мамлакатларидан Россия Фуқаролик кодексининг 152-1-моддасида фуқаронинг тасвирини тарқатиш ва ундан фойдаланиш фақат шу фуқаронинг, агар фуқаро вафот этган бўлса унинг фарзандлари, эри (хотини) ёки ота-онасининг розилиги билан амалга оширилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

    Ён қўшнимиз бўлган Қозоғистон Фуқаролик кодексининг 145-моддасига кўра, ҳеч ким бошқа шахснинг тасвиридан унинг розилигисиз (агар шахс вафот этган бўлса унинг меросхўрлари розилигисиз) фойдаланиши мумкин эмас. Фуқаронинг тасвирини эълон қилиш, фойдаланиш ва тарқатиш шу фуқаронинг, агар фуқаро вафот этган бўлса унинг фарзандлари ва эри (хотини) розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Бундай розилик қонунларда белгиланган ҳолларда ёки шахс ҳақ эвазига тасвирга тушган ҳолларда талаб этилмайди.

    Якуний фикр

    Фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш бугунги ахборот коммуникация ривожланган даврда жуда муҳим. Чунки ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, оилавий ва шахсий сирини ошкор этувчи маълумотлар тарқатиш ҳоллари кам эмас. Оқибатда жамиятда фуқаролар ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда.

    Аслида, амалдаги Фуқаролик кодексининг 99-моддасида фуқаронинг тасвирга бўлган ҳуқуқи тортиб олинмаслиги, ўзга усул билан бошқа шахсга берилмаслиги ҳамда ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган бўлиб, тасвирга бўлган ҳуқуқ дахлсизлиги чегаралари аниқ белгиланмаган.

    Фуқаролик кодекси лойиҳасига тасвирга бўлган ҳуқуқни ҳимоясини таъминлашга қаратилган алоҳида модда киритишдан мақсад юқорида кўрсатилган ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш ҳамда барча фуқароларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш экани таъкидланган.

    Мавзуга доир:

    • Фуқароларга Ўзбекистоннинг исталган жойида никоҳни қайд этишга рухсат берилиши мумкин
    • Вазирлар Маҳкамаси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими бўйича янги қарор лойиҳасини эълон қилди
    • Ўзбекистонда автомобилнинг суғуртаси йўқлиги учун жарима майдончасига жойлаштириш амалиёти бекор қилиниши мумкин

    18.09.2020, 12:47   Изоҳ (0)   37456
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Угом-Чотқол миллий табиат боғида ноёб қор қоплони кўриниш берди

    18.09.2020, 12:23

    Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ёниб кетди (видео)

    18.09.2020, 12:11

    Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига янги ректор тайинланди

    18.09.2020, 11:34

    Прокурор «Чироқчи воқеаси» айбдорларини 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни, гаров эвазига очиқда қолган уч нафар айбланувчини ҳам суд залидан қамоққа олишни сўради...

    18.09.2020, 11:10

    Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлига сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилди

    18.09.2020, 08:15

    Сирдарёда биргаликда спиртли ичимлик ичган норасмий эр-хотин ўртасидаги жанжал аёлнинг ўлими билан тугади

    18.09.2020, 07:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.