Тошкентда Spark ва Matiz ўртасида содир бўлган тўқнашув оқибатида автомобиллардан бири ёниб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида — Ботаника боғи қаршисида Spark ва Matiz русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Matiz ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, авария оқибатида Matiz ёниб кетган. Тошкент шаҳар ФВБ ходимлари ҳодиса жойига 18:15 да етиб борган ва ёнғин соат 18:17 да ўчирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сирдарёда ҳожатхона қоғози олиб кетаётган юк машинаси, Қорақалпоғистонда бетон устунга урилган Lacetti, Чилонзорда эса Mazda автомобили ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)