«Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов Coca-Cola Суперлига 15-тури доирасида «Машъал»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан (2:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ғалаба қўлимизда бўлгани билан жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ёмон ҳолат. Бутун ўйин давомида бир киши кўп ўйнаганимизни инобатга олсак, бу баҳсда яхши ҳаракат қилдик дея олмайман.«Бунёдкор» 15-турдан кейин 29 очко билан 3-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда ОКМК билан ўйнайди.Вазиятларимиз голга айланмаётганини кўргач, ҳолат оғирлашиб бораётганини ҳис қилдим. Хайриятки, йигитлар дарвозага йўл топа билди.
«Машъал» яхши жамоа. Биз қийин рақибга қарши ўйнашимизни билгандик. Футболчилар 10 киши бўлиб ўйнаётган жамоани 1:0 ҳисобида ютаётганлиги учун олдинга интилмади. Улар орқа чизиқда тўпни назорат қилиб, ўз вазиятларини кутмоқчи бўлди ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.
Вадим Абрамов, «Бунёдкор» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)