«Барселона» жамоаси 16 сентябрь, чоршанба куни «Жирона»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Филиппе Коутиньо «кўк-анорранглилар»ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Лионель Месси ўзи учун ноқулай бўлган ўнг оёғида жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди.
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида «Жирона» жамоаси Самюэль Сайснинг голидан кейин ҳисобни қисқартирди. Бироқ орадан кўп ўтмай Месси дублини нишонлаб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг Ла Лига стартидаги ўйинлари жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабаб қолдирилган.
Ўртоқлик учрашуви
16 сентябрь, чоршанба
«Барселона» — «Жирона» 3:1
Голлар: 1:0 – 21 Коутиньо, 2:0 – 45 Месси, 2:1 – 46 Сайс, 3:1 – 51 Месси.«Барселона»: Нето, Сердхи Роберто (Семеду, 63), Альба (Фирпо, 63), Араухо, Пике (Лангле, 63), Бускетс (Аленья, 63), Коутиньо (Конрад, 63), де Йонг (Пуч, 63), Тринкау (Педри, 63), Гризманн (Брэйтуэйт, 64), Месси (Дембеле, 63).
«Жирона»: Хуан Карлос, Эспиноса (Буэно, 64), Алкала (Рамало, 46), Мохика (Энрик Франкеса, 46), Калавера (Макси Виля, 63), Фернандес (Алекс Галяр, 46), Гумбау (Гранел, 46), Хайро Искердо (Приэго, 63), Сайс (Виcтор, 64), Кебе (Диаманка, 46), Турмо (Себальос, 46).
Огоҳлантиришлар: Турмо (39).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)