Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида «Спартак» 16 сентябрь, чоршанба куни «Родина»га қарши баҳс олиб борди.
Унда москваликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Ёрдан Ларссон «Спартак»ни олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада Остон Ўрунов жарима майдони ташқарисида бир нечта ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллаб, жамоадаги дебют голини урди.
Орадан кўп ўтмай пойтахтликлар Айртон ва Роман Зобниннинг голларидан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 61-дақиқада Могомед Ҳабиб Абдусаламов номинал мезбонларнинг жавоб тўпига муаллифлик қилди. 80-дақиқада Эсекиэль Понсе жамоасининг чиройли комбинациясини қойилмақом гол билан якунлади.
«Спартак» асосий таркибида илк бор тушган Остон Ўрунов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
Россия Кубоги
1-тур баҳси
16 сентябрь, чоршанба
«Родина» — «Спартак» 1:5
Голлар: 0:1 – 35 Ларссон, 0:2 – 53 Ўрунов, 0:3 – 56 Айртон, 0:4 – 59 Зобнин, 1:4 – 61 Абдусаламов, 1:5 – 80 Понсе.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)