Spotify мусиқий сервиси Apple One тақдимоти сабаб компанияни рақобатбардош бўлмаган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда айблади. Spotify баёноти The Verge нашрида эълон қилинган.
«Apple ўзининг сервисларга устунлик бериш, истеъмолчиларни бенасиб қолдириш ва рақобатчиларини ноқулай аҳволга солиб қўйишда яна бир бор ўзининг мавқеи ва адолатсиз амалиётидан фойдаланмоқда. Биз монополияга қарши курашиш органларини Apple’нинг рақобатбардош бўлмаган хатти-ҳаракатини чеклаш бўйича чоралар кўришга чақирамиз. Агарда у эътиборсиз қолдирилса, ихтирочилар ҳамжамиятига тузатиб бўлмас зиён етказади ва бизнинг эшитиш, ўқиш, ижод ҳамда мулоқот каби умумий озодлигимизга хавф туғдиради», — дейилади баёнотда.
Apple бунга компания мижозлари олдингидек «Apple’нинг ҳар бир муқобил хизматини очиши ва ундан баҳраманд бўлиши мумкин» дея жавоб қайтарган. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, обуна ҳар бир фойдаланувчи барча хизматларга тезда кириши ва вақтни тежаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Apple 15 сентябрь куни ўтказилган Apple One’га обунани тақдим этди. У компаниянинг барча обуналарини бошқаришга имкон беради: Apple Music, Apple TV+, Apple Arcade ва iCloud, шунингдек, Apple News+ ва Apple Fitness+.
Spotify — мусиқий композициялар, аудиокитоблар ва подкастларни кўчириб олмасдан, қонуний ва бепул тинглаш имкоконини берадиган аудио оқимларга мўлжалланган интернет-сервис ҳисобланади.
Маълумот учун, 2019 йилда АҚШда стриминг сервислари мусиқа индустриясига илк бор даромаднинг 80 фоизини келтирган эди.
Изоҳ (0)