YouTube видеохостинги «YouTube Shorts» − қисқа видео хизматини ишга туширди. Бу ҳақда YouTube’нинг расмий блогида хабар берилди.
Ушбу янги хизмат тури TikTok сингари 15 сониялик видеоларни суратга олиш имконини беради. Шунингдек, видеога мусиқани YouTube’дан юклаш мумкин.
Ҳозирча илова Android операцион тизим фойдаланувчилари учун мавжуд, кейинчалик iOS операцион тизимидаги қурилма эгалари учун ҳам ишга туширилиши режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, ушбу хизмат синов учун дастлаб фақат Ҳиндистонда ишлайди. 2020 йилнинг июнь ойи охирида мамлакат расмийлари томонидан TikTok ва бошқа бир қатор Хитой дастурлари, шунингдек, WeChat ижтимоий тармоғи, UC браузери ҳамда «Clash of Kings» ўйини тақиқланган эди. Ҳукумат ўзининг ушбу қарорини дастурларнинг вазифаси мамлакатнинг мустақиллиги ва яхлитлигига зарар етказиши, жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солиши билан изоҳлаган.
Изоҳ (0)