Дастурий таъминот яратиш бўйича трансмиллий гигант ҳисобланувчи Microsoft Оркней ороллари яқинидаги Шотланд денгизи тубидан маълумотлар марказини чиқариб, икки йиллик тажрибани якунлади. Серверлар ўтган давр мобайнида 35 метр чуқурликда сақланган, дейилади компания сайтида.
2018 йилда 27,6 гигабайт хотирага эга 864 та серверда жойлашган маълумотлар маркази сув тубига жойлаштирилган эди. Аниқланишича, сув остидаги янги шароитлар дата-марказларни жойлаштиришга яроқли.
Гап шундаки, қуруқликда маълумотларни қайта ишлаш марказлари кислород ва юқори намлик сабаб коррозияга учрайди, шунингдек, ҳаво ҳароратининг ўзгариши салбий таъсир кўрсатади. Сув ўтказмайдиган капсула ичида эса ҳароратни бошқариш тизими сабаб муаммолар камаяди.
Microsoft эндиликда бу каби марказларни турли давлатларнинг қирғоқ бўйларига жойлаштиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)