• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайдовчига беш миллион, артистга бир миллион жарима: мантиқ қаерда қолди, қонунийлик-чи?

    Қўшнисининг қизига уйланаётганини маълум қилган хонанда Воҳиджон Исоқов 14 сентябрь куни уйлангани, унинг тўйи Tashkent City паркида бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Хонанда ва унинг турмуш ўртоғини табриклаш учун тўйга кўплаб шоу-бизнес вакиллари ташриф буюрган. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси санитария-эпидемиология талабларини бузиб, меҳмонлари сони элликдан ошган ҳолда тўй тадбирини ўтказган эстрада хонандасига БҲМнинг 5 баравари (1 миллион 115 минг сўм) миқдорида жарима белгилангани ҳақда хабар тарқатди. «Kun.uz» бу борада хонандага жазо ҳаққоний ва адолатли танланмагани тўғрисида мақола эълон қилди. Қуйида ушбу мақола тўлиғича келтирилган.

    Фото: ИИББ ахборот хизмати

    Фото: ИИББ ахборот хизмати

    Бир қарашда ҳаммаси қонун доирасида бўлган, барчаси рисоладагидек. Аслида-чи? Хонандага жазо ҳаққоний ва адолатли танланганми? Қонунийлик-чи, тўла таъминланганми?

    Бу каби саволларга карантинда ўтган яқин ўтмишимизни ёдга олиб жавоб излашга уриниб кўрамиз.

    Эслаб кўринг: яқин-яқинларда рухсат этилмаган вақтда ўз автотранспорт воситасида ҳаракатланган ҳайдовчиларга энг камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари – 4 миллион 460 минг сўмдан жарима қўлланди. Бу ҳам етмагандек автомашиналари бир неча ойлаб қонунга хилоф равишда жарима майдонларида ушлаб турилди. Жаримаю, жарима майдонига тўланган пулларнинг аниқ ҳисоби бўлмаса ҳам керак.

    Бу каби аёвсиз жарималар ортидан карантин эълон қилинганининг дастлабки ойидаёқ давлат хазинаси сал кам 50 миллиард сўмга бойиди. Уларнинг асосий қисми карантин чекловлари даврида автомашинани бошқарган шахсларга тўғри келди.

    Дарҳақиқат, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмига кўра карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (4 460 000 сўм)дан 30 баравари (6 690 000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса ундан ҳам кўпроқ, 50 баравари (11 150 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Аммо ҳозир гап бу ҳақда эмас.

    Энди мавзунинг иккинчи ва асосий қисмига ўтиб, хонанда Воҳиджон Исоқов белгиланган меъёрлардан ошириб тўй қилганликда ифодаланган қилмишининг ҳуқуқий малакаланиши ва унга қўлланган жазо миқдорига тўхталсак.

    Тошкент шаҳар ИИББ хабарида Воҳиджон Исоқов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасининг қайси қисми билан жавобгарликка тортилгани айтилмаган. Мазкур модданинг биринчи қисмида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлишга оид ҳуқуқбузарликка нисбатан жавобгарлик назарда тутилганини инобатга оладиган бўлсак, Воҳиджон Исоқов шу модданинг иккинчи қисми талабини бузган бўлиб чиқади.

    Бироқ қўлланган жарима миқдори (БҲМнинг 5 баравари) эса бу хулосани шубҳа остида қолдирмоқда. Сабаби 54-модданинг иккинчи қисмида жарима миқдори беш бараваргача эмас, балки 20 дан 30 бараваргача белгиланган. Бу модданинг эса учинчи қисми йўқ.

    Демак, бундан келиб чиқадики қонун ҳимоячилари Tashkent City’да тўй ўтказиб, эркалик қилган хонандани «авайлаган» бўлишлари мумкин.

    Хабарда Воҳиджон Исоқовга маъмурий баённома санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилгани айтилган. Хонанда ниқоб тақмагани учун эмас, айнан тўй маросимида 50 дан ошиқ меҳмонлар қатнашгани учун жазоланган. Республика махсус комиссиясининг амалдаги қарорига мувофиқ, тўй маросимларида иштирок этувчиларнинг чекланган сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

    Энди ҳақли эътироз пайдо бўлади: унда хонанда нима сабабдан БҲМнинг 5 баравари миқдорда жаримага тортилди? Ахир у карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузди-ку?! Шундай экан, унга нима учун қонунда қатъий белгиланганидан енгилроқ жазо чораси танланди?

    Масаланинг шу ерига келганда қонун нормалари қўпол равишда бузилгани яққол кўзга ташланади. Чунки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига кўра, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда белгиланган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ундан ҳам енгил жазо чорасини фақатгина суд қўллаши мумкин.

    Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни судга юбориши шарт. Яъни, суддан бошқа бирорта маъмурий орган жазони енгилига алмаштиришга ваколатли эмас.

    Шундай экан, Воҳиджон Исоқов ишида СЭС ходимлари ўз ваколатларини суиистеъмол қилган бўлишлари мумкинлиги эҳтимоли юқори.

    Ушбу ҳолат ваколатли органлар томонидан қайта кўриб чиқилиб, қонунийлик тўлиқ таъминланишига умид билдириб қоламиз.

    Зеро қонунлар олдида эстрада хонандаси ҳам, оддий ҳайдовчи ҳам тенгдир.

    17.09.2020, 11:31   Изоҳ (0)   86129
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳридаги «Бухоро» ва «Бистрофф» кафеларида юзага келган ёнғин бартараф этилди

    17.09.2020, 11:11

    Жиззахда 9-синф ўқувчиси дарс пайтида тўсатдан вафот этди

    17.09.2020, 10:47

    Ўзбекистонлик аёллар кўпроқ қайси давлатларга ишлаш учун кетаётгани маълум қилинди

    17.09.2020, 10:10

    «Буларни 50 йилга қамасангиз ҳам эрим тирилиб келмайди». ИИБ ходимлари уриб ўлдирган чироқчиликнинг хотини суддан айбланувчиларни озод қилишни сўради

    17.09.2020, 09:57

    Қашқадарё ҳокими туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари фаолиятини танқид қилди

    17.09.2020, 09:25

    Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг собиқ раҳбари 141 млн сўм маблағни талон-торож қилгани аниқланди

    17.09.2020, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.