Xiaomi компанияси MIJIA Sports ECG T-Shirt футболкасини сотувга чиқарди. Янги футболка ЭКГ датчикка эга бўлиб, машғулот пайтида инсоннинг юрак уриши ва пулсини ўлчай олади, деб ёзади Gizmochina.
Мазкур футболка эластик полимердан ишланган ва у мушакларни бўрттириб туради, ҳаракат вақтида халақит бермайди.
Ихтирочиларнинг таъкидлашича, футболкага ўрнатилган датчиклар фитнес-билакузук ва «ақлли» соатлардан кўра аниқроқ ишлайди.
Датчикдаги ёруғлик диодли индикатор юклама даражасини кўрсатиб туради. Унинг ранги юрак уришининг частотасига қараб ўзгаради, шу сабабли спортчи осонликча унга ўрганиши ва югуриш вақтида тезлашиши ёки секинлашиши мумкин.
MIJIA Sports ECG T-Shirt Хитойда 299 юандан (тахминан 43 доллар) сотувга чиққан.
Аввалроқ Apple Watch Series 6 қондаги кислород миқдорини ўлчаш имкониятига эга бўлиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)